Бир неча соат аввал "Ювентус" клубини тарк этиб, "Манчестер Юнайтед"га қўшилган Криштиану Роналду туринликлар раҳбарияти ва муҳлисларига миннатдорчилик билдирди.
- Бугун мен нафақат Италиянинг, балки бутун Европадаги энг буюк клубидан
кетмоқдаман. Мен "Ювентус" учун қўлимдан келганча ёрдам мердим ва охирги кунларимгача Турин шаҳрини доим яхши кўраман. "Бьянконерилар" мени ҳар доим ҳурмат қилган. Шу сабабли, ҳар бир ўйинда, ҳар мавсумда, ҳар бир мусобақада улар учун курашиб, бу ҳурматга миннатдорчилик билдиришга ҳаракат қилганман. Охир-оқибат, биз ҳаммамиз орқага назар ташлаб, хоҳлаган нарсамизга эмас, балки ажойиб нарсаларга эришганимизни англай оламиз, лекин барибир, биргаликда жуда чиройли ҳикоя ёзганмиз.
Мен ҳар доим сизларнинг ҳикоянингиз бир қисми бўламан. Сиз ҳозир менинг тарихимнинг бир қисмисиз, мен ўзимни сизники деб ҳис қиляпман. Италия, "Юве", Турин, сен доим қалбимда бўласан, дейди Роналду инстаграмдаги саҳифасида.