"Интер"нинг янги ҳужумчиси Хоакин Корреа А Сериянинг 2-турида "Верона"га қарши (3:1)
ўйинда дебют қилди ва ўйиндан сўнг таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Бу ажойиб кун эди! Мен болалигимдан бу ерга келишни орзу қилардим. Биринчи марта бу клуб
футболкасини кийдим ва худога шукур менинг киритиган голим эвазига ғалаба қозондик.
Мен жуда хурсандман. Менга ишонган мураббий ҳамда жамоадошларимга ўзимни
миннатдорчилик билдирмоқчиман. Чунки мен ўзимни кўп йиллар давомида шу ерда
ўйнаётгандек ҳис қилдим.
Мен урган голимни оиламга, дўстларимга ва ўтган ой давомида мени қўллаб-қувватлаган
барчага бағишлайман",- дея Корреа сўзларидан иқтибос келтирди Sky Sport Italia нашри.
Эслатиб ўтамиз, 26-август куни "Интер" "Лацио"дан Корреани ижарага олганини эълон қилганди.
"Верона"га қарши ўйинда эса 27 ёшли аргентиналик футболчи дубл қайд этди.