«Барселона» клуби «Арсенал» ҳимоячиси Эктор Бельеринга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио.
Манбага кўра, Каталония клуби ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар футболчини ижарага олиш ниятида.
«Барселона» таркибида Бельерин «Тоттенхем»га ўтадиган бразилиялик Эмерсон ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Бундан ташқари, Эктор «канонирлар» бош мураббийи Микель Артета билан ҳам жанжаллашиб қолган.
26 ёшли Бельерин «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2013 йилдан буён «Арсенал»да ўйнаб келади, клубда 239 ўйин ўтказиб, 9 гол урди ва 29 та голга узатма берди.
Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.