«Аякс» дарвозабони Андре Онана, ҳозирда тақиқланган моддаларни ишлатгани учун дисквалификацияни ўтамоқда.
У келаси мавсумдан Италия чемпионатига ўтишга яқин турибди, деб хабар бермоқда Calcio Mercato. Манбага кўра, футболчига «Наполи» ва «Интер» қизиқиш билдирмоқда.
Бу йўлда Милан клуби футболчи учун курашда фаворит, лекин неаполликлар уларга рақобат қилишга ҳаракат қилишади. Футболчи ёзда эркин агент сифатида трансфер қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Онана «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015 йилдан буён «Аякс» таркибида ўйнаб келмоқда. Бу вақт мобайнида у асосий таркибда 204 та ўйин ўтказиб, 180 та гол ўтказиб юборган.