Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Шадрин: «Мавсумни «Локомотив»да бошлашим аниқ»

Баҳо:
+ | -

Ўтган йили “Навбаҳор” сафида муваффақиятли тўп тепган Александр Шадрин янги чемпионатга Тошкентнинг “Локомотив” клубида тайёргарлик кўрмоқда. Футболчига баъзи саволлар билан мурожаат қилдик.

— Александр янги мавсумга тайёргарликни “Локомотив”да ўтказаяпсиз. Жамоа билан шартнома тузиб бўлдингизми? Умуман “темирйўлчилар” сафига сизни ким таклиф қилди?
— Тўғрисини айтсам, ҳали “Локомотив” билан шартнома тузганим йўқ. Аммо клуб билан оғзаки келишувим бор. Яқин кунларда расман шартнома тузаман. Клубга эса мени Рустам Абдуллаев таклиф қилдилар.

— Аслида сиз “Машъал” клубига тегишлисиз. Аммо сўнгги йилларда асосан бошқа жамоаларда тўп тепиб келаяпсиз. Бунга сабаб нимада? Муборакликлар билан шартномангиз қачон тугайди?
— Тўғриси нима учун бундай бўлаётганини ўзим ҳам ҳайронман. Балки мураббийнинг ўйин услубига мос тушмаётгандирман. “Машъал” билан ўртадаги шартнома шу йилнинг охирида якунига етади.

— “Локомотив”да ўйнаб қандай натижаларга эришмоқчисиз? Янги мавсумда ўз олдингизга қандай мақсадлар қўймоқдасиз?
— Бу клубга ўтишим олдинга ташланган қадам деб ўйлайман. Клуб сафида тўп тепиб чемпионатда совринли ўринлардан бирини қўлга киритмоқчиман. Асосий мақсадим – мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиш ва жамоага ёрдам бериш. Шунингдек, миллий терма жамоа сафидан мустаҳкам жой эгаллаш.

Зафарбек НЕЪМАТОВ суҳбатлашди

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 11:45, 19.02.2012.
Ўқилди: 10438 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3765]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3061]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2173]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1961]

«Барселона» ҳужумчиси нима учун ЖЧ-2026 қайдномасидан тушиб қолгани маълум бўлди [1937]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1709]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1702]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1453]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1348]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1307]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик