Бразилиялик 55 ёшли мутахассис Пауло Аутори Қатар миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.
Шу кунгача Аутори Қатар олимпия терма жамоасини бошқариб келаётган эди.
55 ёшли тажрибали мутахассис Қатар терма жамоасини 2014-йилги мундиалга тайёрлаб бориши кўзда тутилган.
Пауло Аутори бир қатор Бразилия клубларини ҳам бошқариб келган. Жумладан, 2005 йилда унинг бошқарувида Бразилиянинг "Сан Пауло" жамоаси клбулар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятига эришган эди.
Аутори терма жамоа бош мураббийи сифатида ҳам тажрибага эга. 2003-2005 йилларда бразилиялик мураббий Перу терма жамоасини бошқарган.