Ҳозиргина Испания Ла-Лигаси 23-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ўз якунига етди. Чемпионат аутсайдерларидан бири бўлган "Гранада" ўз майдонида "Реал Сосьедад" клубини қабул қилди.
Ўйиннинг 10-дақиқасида меҳмонлар аъзоси Микель Гонсалес ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Аммо, орадан ярим дақиқа ҳам ўтмасдан "Гранада" мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ғалабага кўпроқ ҳақли ўйин намойиш эта олишди. Умуман олганда, турнир жадвали нуқати назаридан, "Гранада"га ғалаба зарурроқ эди. Шунинг учун ҳам бутун иккинчи бўлим давомида рақиблари дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар уюштирган мезбонлар, ўз мақсадларига етишди. "Гранада"нинг нигериялик ҳужумчиси Калу Уче ўйин қахрамонларидан бири бўлди. Унинг иккинчи бўлимдаги дубли эвазига "Гранада" Сосьедад клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Умумий ҳисоб 4:1.
ГРАНАДА - РЕАЛ СОСЬЕДАД 4:1 (1:1).
Голлар: Микель Гонсалес, 10 (0:1). Иньиго Лопес, 11 (1:1). Хара, 57 (2:1). Уче, 61 (3:1). Уче, 87 (4:1).