Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Месси «Валенсия»ни тор-мор этди

Баҳо:
+1 | -

Испания Ла Лигасида ҳам навбатдаги тур ниҳоясига етди. Деярли. Эртага яна бир учрашув бўлиб ўтади.

“Барселона” илк дақиқалардан олдинга ташланган бўлса-да, ҳисобни меҳмонлар очишди. Фигулининг ўнг қанотдан оширган тўпини Пьятти дарвозага йўллади. Лекин устунлик узоққа чўзилмади. Лео Месси беш дақиқада иккита гол киритиб, мувозанатни каталонияликлар фойдасига буриб юборди.

Иккинчи тайм аргентиналик ҳужумчининг бенефисига айланиб кетди. Майдондат нафақат бир жамоа, ҳатто бир футболчи ўйнади, деб бироз муболаҳа қилсак ҳам бўлаверади. У шерикларин бир неча вазиятдла қулай вазиятларга чиқариш билан бирга, ўзи ҳам иккита гол киритди ва навбатдаги покерини расмийлаштирди. Ўйинга нуқтани эса Иньеста ўринга майдонга тушган Хави қўйди – 5:1.  

Шунингдек, турда бир қатор эътиборга молик воқеалар бўлиб ўтди. Масалан, биринчи таймда “Малага” дарвозасига йўл топа билмаган “Атлетик” қандайдир тўрт дақиқадаучта гол уришнинг уддасидан чиқди. Ёки Диего Симеоне мураббийлигида “Атлетико” ўзининг илк голини ўтказиб юборганини гаприб берайликми? Сўнгги учрашувларда ўз ўйинини топиб олган “Вильяреал” яна йирик мағлубиятга учради. Айниқса, ҳимояда ишончли ўйини билан биринчи даврада ном қозонган “Леванте” эса, ўз майдонида “Райо”дан бешта тўп ўтказиб юборгани янада қизиқ.  

БАРСЕЛОНА – ВАЛЕНСИЯ 5:1 (2:1)
Голлар:  Месси (22, 27, 76, 79), Хави (90+3) – Пьятти (9)
БАРСЕЛОНА: Вальдес, Пуйоль, Монтойя, Пике, Абидаль, Иньеста (Хави, 86), Фабрегас (Алькантара, 77), Бускетс, Санчес, Педро (Тельо, 68), Месси.
ВАЛЕНСИЯ: Диего Алвес, Мигел (Р. Кошта, 25), Виктор Руис, Рами, Матье, Тино Коста (Топал, 82), Альбельда, Фегули, Сольдадо, Жонас, Пьятти (Альба, 66).
Огоҳлантиришлар: Альбельда (5), Тино Коста (34), Сольдадо (65).

АТЛЕТИК – МАЛАГА 3:0 (0:0)
Голлар:  Аморебьета (57), Сан Хосе (60), Токеро (61).

МАЛЬОРКА – ВИЛЬЯРРЕАЛ 4:0 (1:0)
Голлар: Виктор (41, 65), Х. Марти (52), Нунеш (68).

СПОРТИНГ ХИХОН – АТЛЕТИКО 1:1 (1:1)
Голлар: Эгурен (37) – Р. Канелья (20, автогол)

ЛЕВАНТЕ – РАЙО ВАЛЬЕКАНО 3:5 (0:1)
Голлар:  Баркеро (50, пенальтидан), Суарес (79, 90 пенальтидан) -  Бангура (35, 70), Коста (62, 63), Делибашич (85)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:21, 20.02.2012.
Ўқилди: 12536 марта.
Фикрлар: 78 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.