"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Хавьер Эрнандес ушбу мавсум унинг учун жуда оғир кечаётганлигини таъкидлаб ўтди. Чичарито жароҳатидан қутилиб, яна сафга қайтганидан ҳурсанд эканлигини яширмади.
Ҳозир менинг мақсадим битта - ўз ўйинимни яхшилаш. Тўғрисини айтсам, мавсум бошидан буён кўрсатаётган ўйинимдан кўнглим тўлмади. Орада жароҳат олиб,бироз сафдан ҳам чиқдим. Аммо, ҳозирда ўзимни жуда яхши хис қилмоқдаман"
Умуман олганда, янги клубдаги иккинчи мавсум ҳар қандай футболчи учун оғир кечиши табиий. Мураббий менга имкон бераяпти. Мен яна гол уришни бошладим, бундан эса жуда ҳурсандман. Ҳаммаси ўз қўлимда эканлигини жуда яхши биламан. Майдонга чиқдингми, борингни бериб ўйнаш лозим. 1 дақиқами 90 дақиқами аҳамияти йўқ. Ўзингга ажратилган дақиқалардан унумли фойдаланиш керак",- дейди мексикалик ҳужумчи клуб расмий сайтига берган.