Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Анри «Олтин тўп»ни кимга берган бўларди? У ўз танловини айтди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри бу йил «Олтин тўп»ни кимга берган бўлишини айтди.

«Бу сафар танлов ўтган йилдагидек осон эмас. Ўшанда Усмон Дембеле энг яхши бўлиши аниқ эди. Бу йил эса вазият бироз мураккаброқ.

Харри Кейн... Ўтган мавсум Германияда энг яхши футболчи Майкл Олисе бўлди. Агар инглизлардан жаҳон чемпионатида ким энг яхши бўлганини сўрасангиз, улар Жуд Беллингемни айтади. Аммо Беллингем ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг «Реал»даги мавсуми унчалик омадли ўтмади.

Кейин Родри бор. У жаҳон чемпионатида ажойиб ўйнади ва турнирнинг энг яхши футболчиси бўлди. Аммо мавсум давомида у унчалик кўп ўйнамади. Ламин Ямал ҳам жаҳон чемпионатида яхши ўйнай олмади, чунки мусобақага жароҳат билан келган эди.

Эрлинг Холандни ҳам четда қолдириб бўлмайди. У исталган вазиятдан гол ураётганини қандай инкор қилиш мумкин? Аммо, менимча, у мен тилга олган айрим футболчилардан ортда қолади. Кварацхелия жаҳон чемпионатида иштирок этмади. Агар Аргентина жаҳон чемпионлигини қўлга киритганида, Лионель Месси ҳам Жаҳон кубоги, ҳам «Олтин тўп»ни оларди. Аммо унинг учун афсуски, бундай бўлмади.

Шундай қилиб, Майкл Олисе қолади. У менинг фаворитим Килиан Мбаппега жуда яқин. Одамлар Мбаппе ҳеч нарса ютмади, дейиши мумкин. Аммо унинг индивидуал натижаларига қаранг: Чемпионлар лигасида энг яхши тўпурар, Ла Лигада энг яхши тўпурар ва жаҳон чемпионатида ҳам энг яхши тўпурар бўлди. Олисеники ҳам голли узатмалар борасида шунга ўхшаш. Бу ақл бовар қилмас даражадаги натижа.

Мбаппенинг жаҳон чемпионати ва Чемпионлар лигасида қанча гол ургани ҳақида ўйласангиз, бу шунчаки ҳайратланарли. Номзодларнинг барчаси жуда юқори савиядаги футболчилар, аммо шахсан мен Килианни танлаган бўлардим. Олисе ҳам унга жуда яқин», — деди Анри CBS Sports эфирида.

Киритилди: 17:41, 09.09.2026.
Ўқилди: 1609 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик