Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн - Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол - Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа - Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Футбол ва бизнес: ташқарида ким қанча фойда олмоқда?

Баҳо:
+ | -

Футболчилар машҳурликка эришганидан кейин, табиийки уларга талаб орта боради. Айниқса, катта корпорациялар юлдуз футболчилар рекламасидан умидвор туради. Шундай жараён футбол ташқарисида, лекин спортга боғлиқ ҳолда ҳам юз бериши мумкин. Бу нарса спорт анжомлари ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ҳамкорликда юз беради. Қуйида энг таниқли юлдузлар ва уларнинг ишлаб чиқарувчи компаниялар билан тузган шартномалари ҳақида қисқача маълумот берилади.

1. Неймар жамоаси «ПСЖ» билан бундан бир йил олдин финал баҳсида иштирок этгач, «Puma» бутсаларини реклама қилиш бўйича шартномага имзо чекади. Шартнома қиймати дунё рекордини ўрнатган эди. Ушбу битим ҳозирда бразилиялик футболчига йиллик 23 миллион фунт-стерлинг даромад олиб келмоқда.

 

2. Месси бутса рекламасидан миллиардерга айланган дунёдаги иккинчи футболчига айланди(биринчи ўринда Криштиану Роналду). Яқиндагина бутун дунёни ҳайратга солиб, «ПСЖ»га йўл олган футболчи 2017 йилда «Adidas» билан бутун умрлик шартнома тузади. Ушбу битим Мессига йиллик 18 миллион фунт фойда олиб келмоқда.

 

3. Неймар фаолиятида яна бир ҳамкорликка эга бўлди. У «Nike» билан ишлай бошлади. Бу аввалги «Puma»га жиддий рақиб компания саналади. Шундай бўлса ҳам Неймар ҳар икки компания билан ҳамкорликни давом эттиришга ҳаракат қилмоқда. «Nike» билан 11 йиллик шартнома тузилган ва бу Неймарга катта даромад манбаи бўлиб хизмат қилаётгани шубҳасиз.

 

4. «Nike»нинг барча даврлардаги соврин жамғармасида энг кўп маош олувчи шахс бу Роналдудир. У ҳозирда ҳатто Неймардан ҳам кўп ишлаб топмоқда. Унинг «Nike» билан умр бўйи тузган шартномасининг умумий қиймати 780 миллион фунтни ташкил этади. Криштиану «Nike» билан Майкл Жордан, ЛеБрон Жеймсдан кейин бутун умрлик шартнома имзолаган учинчи спортчига айланган. У ҳозирда бир йилда компаниядан ўртача 15 миллион фунт маош олмоқда.

 

5. «Nike»нинг энг катта афишаларида кўриниш бера бошлаган Килиан, 2019 йилда «Adidas» билан савдо урушига дуч келади. У Америка компанияси билан 10 йиллик битим тузди. Бу келишув асосан у олий лигаларда ўйнаганида фаол бўлади ва қиймати умумий 140 миллион фунтни ташкил этади. У ёшликдаги кумири Роналдуга ҳавас қилиб шундай йўл тутганини эътироф этган. Шартнома Мбаппега йиллик 14 миллион фунтгача фойда олиб келмоқда.

 

6. 2014 йилда италялик тилла бола Марио Балотелли «Милан» клубининг энг умидли футболчиси эди. Ўшанда Италия термасининг асосий футболчиси саналган Марио, бутун миллатнинг ягона ғалаба умидига айланади. Унинг «Nike» билан шартномаси якунига етгач, «Puma» билан йиллик 5 миллион фунт фойда олиб келувчи шартномага имзо чекади. Афсуски, шундай футболчи, истеъдод эгаси ҳозирда Туркиянинг «Демирспор» клубида ўз вақтини ўтказмоқда.

 

7. Ўтган мавсумни «Тоттенхем»да ижарада ўтказган Гарет Бейл яна Мадридга қайтди. Уэлслик сеҳргар «Реал»да йилига 18 миллион фунт ишлаб топмоқда. Бейл ҳозирда «EA Sports», «Lucozade», «Adidas» билан эксклюзив ҳомийлик шартномаларига эга. Улардан энг каттаси эса немис ишлаб чиқарувчиси «Adidas» билан тузилган битим бўлиб, у Гаретга йилига 4 миллион фунт фойда олиб келмоқда.

 

8. 2015 йилда Антуан Гризманн «Puma» билан 10 йилга мўлжалланган битим тузади. Ўша пайтда француз жаҳон супер юлдузига айлана бошлаган эди. У «Барселона»га 108 миллион фунт эвазига ўтгани ҳам бежиз эмас. Компания 2019 йилда Антуаннинг махсус бутсаларини ишлаб чиқарди. NETFIT Grizi бутсаси ўшанда 229 фунтдан сотилган эди. Гризманн бу келишувдан йилига 3,5 миллион фунт фойда кўрмоқда.

 

9. «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Погбага ҳозирда «Adidas» томонидан 3 миллион фунт ажратилмоқда. У телевизорлардаги рекламаларда тез-тез кўриниш бермоқда. Айниқса, унинг «Adidas Predator» бутсалари рекламасидаги чиқиши оммалашиб кетди. Погбанинг бу борада 10 йиллик шартномаси мавжуд ва битим қиймати 30 миллион фунтга тенг. Погбани яқин орада «Nike» ўз рўйхатига олиб кирмоқчи.

 

10. «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ энг бизнесбоп қиёфага эга футболчига айланган. Бу борада у Африка ҳамда Ўрта Шарқда, айниқса машҳурдир. Салоҳ «Adidas» билан битим тузган бўлиб, компаниянинг Х18 футбол бутсаларини реклама қилишда фаол қатнашди. У бу учун йиллик 2,5 миллион фунт ишлаб топмоқда. Салоҳ, шунингдек, «Pepsi» ҳамда «Vodafone» билан ҳам келишувга эга.


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.uk
Киритилди: 19:00, 08.09.2021.
Ўқилди: 5163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.