Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ҳорғин Токиога мини турнир оғирлик қилмоқда. Клублар ўртасидаги ЖЧ бу йил ҳам муаммолар гирдобида!

Баҳо:
+ | -

Клублар ўртасидаги ЖЧ тақдири ҳақида қисқача тўхталамиз.

9 декабрь куни Японияда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилиши керак эди. Бироқ бир неча кун аввал чиққан маълумотларга кўра Япония ушбу мусобақага мезбонлик қилишдан бош тортди. ФИФА ҳам аллақачон Япония футбол ассоциацияси (JFA) мусобақани ўтказишдан бош тортганини расман эълон қилган.

Қайд этиш керак, ушбу турнир клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг одатдаги формати доирасидаги сўнггиси бўлиши кутилган эди. Яъни, 2019 йили ФИФА 2021 йилнинг ёзида Хитойда ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган 24 та жамоа иштирокидаги янгиланган мусобақа тизимини режалаштирганди.

Бироқ, Европа чемпионати, Копа Америка ва Олимпия ўйинларининг қолдирилиши бу режаларни бир муддатга ортга сурилишига мажбур қилди. Энди эса режалар умуман ўзгариб кетиши мумкин.

Албатта, японияликлар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан мўмайгина пул ишлашни хоҳлаши табиий. Бунинг устига мусобақага «Челси» қўшилганини ҳисобга олсак, бунга эътибор янада кучаяди.  Эҳтимолий ярим финал ва лондонликлар иштирокидаги финалда 60 мингдан ортиқ томошабин йиғилишини тахмин қилиш қийин эмас. Муаммо ҳам айни шунда.

Агар мамлакат трибунага мухлислар киришига имкон берса, йирик тўлқинли одамлар оқими вируснинг кенг миқёсда тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Бунга биз Токио Олимпиадасида ҳам гувоҳ бўлдик. Касалхоналар билан боғлиқ тартибсизликлар тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси имиджига салбий таъсир ўтказмай қолмади. Бу сафар ҳам ҳукуматни катта таваккал қилгиси келмади.

JFAнинг ўтган молиявий йил учун даромади 2019 йилга қараганда беш миллиард ийенга (45 миллион доллар) камайди. Бу эса умумий суммадан чорак миқдорга кам дегани. Ташкилот бу йил ФИФА Конгрессини, шунингдек, Англия билан ўртоқлик учрашувини ўтказишдан бош тортди. JFA президенти Козо Ташиманинг айтишича, терма жамоа ўйинларида томошабинлар йўқлиги федерацияни пулни тежашга мажбур қилган.

Шунингдек, бу ерда сиёсий сабаблар ҳам етарлича бор эди. Бу ёзда Японияда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтди, гарчи кўплаб маҳаллий аҳоли бунга қарши бўлишса ҳам, нуфузли турнир мезбонлиги барибир Токиода қолди. Бироқ мухлислар буни пандемия даврида ресурсларни беҳуда сарфлаш деб ҳисоблашди. Мамлакатда ковиднинг «дельта» штаммининг тез тарқалиши ҳам кўпчиликни қўрқитгани бор гап.

Август ойида Япония бутун пандемия бўйича кунлик рекордларни ўрнатишда давом этди. Бу эса мамлакат бош вазири Йосихиде Суганинг обрўсига салбий таъсир кўрсатди. Унинг рейтинги август ойида энг паст кўрсаткичга тушиб кетди - 28%.

Натижада Суга ҳукмрон партия раиси учун бўлажак сайловларда қатнашишдан бош тортди. Унинг лавозими сентябр ойи охирида тугайди, шунинг учун овоз беришдан бош тортиш мантиқан истеъфога чиқишни англатарди. Маълумот учун, Суга бир йилдан буён ҳукуматни бошқариб келади.

Financial Times нашрининг ёзишича, ҳатто япон спортчиларининг Олимпиададаги ютуқлари ҳам бош вазирга танқидлардан қутулишига ёрдам бермаган. Хабарингиз бор, японлар медаллар жамланмаси бўйича рўйхатда учинчи ўринни эгаллашган. «Кўплаб мухлислар барча ўйинлар муваффақиятли ўтгани ва спортчилар ўзларини яхши кўрсатишганини тан олишди. Лекин буни бўлажак сайловларга деярли нафи тегмайди”, - дейди нуфузли Васеда университети профессори Миеко Накабаяши.

ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати томошабинлар билан бўлишини хоҳлайди. Бироқ, кейинги бош вазир стадионнинг бир қисмини ҳам тўлдиришга рухсат бермоқчи эмас. Шунингдек, октябрь ойида Японияда умумий парламент сайловлари бўлиб ўтади. Ҳозирда бу борада ҳукмрон партиянинг рейтинги жуда паст. Шунинг учун ҳам оддий халқ раҳбарларни алмаштириш ғоясини бир овоздан қўллаб-қувватлаб чиқишмоқда. Улар учун ортиқча ҳашаматли тадбирлардан кўра халқ саломатлиги ва яшаш тарзининг бир маромда назоратда бўлиши муҳимроқ.

ФИФАга ушбу мусобақани ўтказиш учун муқобил вариант Қатар бўлиши мумкин эди. Қатар учун, албатта, жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш жараёнида бу каби мини турнирлар зарар қилмайди.

«Ал-Ватан» газетасининг хабар беришича, Саудия Арабистони клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун сўров юборган.

Балки бу турнир ҳам ўтган сафаргиси каби келаси йил бошида ўтказилар. Аммо, агар турнир февраль ойида ташкил қилинса, «Челси» бу тақвимдан хурсанд бўлмаслиги аниқ. Сабаби, ўша пайтга қадар лондонликлар мавсумнинг энг муҳим ва ҳал қилувчи палласига кириб борадилар. Премьер-лига, иккита мамлакат ички кубоклари ва Чемпионлар Лигаси плей-оффида курашни давом эттириш исталган гранд жамоа учун қийинчилик туғдириши турган гап. Бироқ вақт факторидан қатъи назар юқоридаги мезбон номи деярли аниқ бўлиб улгурган. Биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 20:36, 11.09.2021.
Ўқилди: 2653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.