Британиянинг «The Sun» нашри португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Ньюкасл"га қарши баҳс олдидан жамоанинг кийиниш хонасида айтган сўзларини баён қилди.
«Мен "МЮ"га қайтишимда иккита сабабни келтиришим мумкин.
Биринчидан, менинг "Манчестер Юнайтед"га бўлган меҳрим жуда кучли. Мен ўз ёшлигим ўтган собиқ клубимни жуда яхши кўраман.
Иккинчидан, мен бу клубга хос бўлган ғолиблик менталитетини қадрлайман. Агар сиз бу ерда муваффақиятли ўйнашни хоҳласангиз, бу клуб эмблемасини севишингиз керак. Сиз жамоага 100% жонингизни бериб ҳаракат қилишингиз лозим.
Мен бу ерга фақат ғалаба қозониш учун келганман. Бу менга омад олиб келишига ишонаман», - дейди 36 ёшли футболчи ўз интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "Ньюкасл" билан ўйин "МЮ"нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Баҳсда КриРо дубль қайд этди.