Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Хуан Мата: «Челси» ҳали ўлгани йўқ»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби яримҳимоячиси Хуан Мануэль Мата «Наполи»га қарши ЕЧЛ нимчорак финал учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, «Челси» иккинчи ўйинда муваффақият қозона олишига ишонч билдирди. Бу ҳақда «Sky Sports» хабар бермоқда.

Италиянинг «Наполи» ҳамда Англиянинг «Челси» жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ 1/8 финал учрашуви неаполликларнинг 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунига етди. Дастлаб, 27-дақиқада Хуан Мата ҳисобни очиб, «Челси»ни олдинга олиб чиққан бўлса-да, Лавессининг дубли (39-дақиқа, 65) ва Каванининг битта голи (45) Маццари шогирдларига муҳим ғалабани тортиқ этди.

«Наполи» жуда ҳам кучли жамоа, аммо олдинда иккинчи ўйин ҳам бор. «Стэмфорд Бриж»даги баҳсда биз 100 фоиз куч билан ҳаракат қилишни мақсад қилганмиз», деди испаниялик футболчи.

«Бугун очиқ футбол бўлишини билгандим. Чунки «Наполи» таркибидаги Кавани, Лавесси ва Ҳамшик қарши ҳужумларда жуда ҳам тезкор ҳаракат қилишади», деди Мата.

«Бугун бизда гол уриш учун қатор вазиятлар бўлди. Биз бугунги имкониятларни Лондондаги баҳсда голларга айлантирамиз. Мен жамоамизга ишонаман, биз ҳали тирикмиз. Ҳа, чорак финалга чиқиш қийин бўлади, аммо биз бунинг уддасидан чиқа оламиз», деди «Челси» ярим ҳимоячиси Хуан Мата.

Эслатиб ўтамиз, «Наполи» – «Челси» жуфтлиги жавоб учрашуви 14 март, чоршанба куни Лондонда бўлиб ўтади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 06:17, 22.02.2012.
Ўқилди: 10408 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4247]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4213]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3558]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3523]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3248]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2488]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2214]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2177]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2035]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2034]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик