"Лестер Сити" футболчиси Юри Тилеманс жамоадаги ўз келажаги ҳақида фикр билдирди. У клубдаги фаолияти келажакда ҳали номаълумлигини билдириб ўтди.
Бу ҳақда футболчининг ўзи шундай дейди: "Бу борада янгилик деярли йўқ. Мен ҳеч нарсани яширмайман. Ойна аллақачон ёпилган. Лекин мен бир қанча вариантларни кўриб чиқмоқдаман. Шу ердалигимда эса клубим учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан. Шундай қилаяпман ҳам. Музокаралар бўлаётганига қарамасадан, янги шартнома имозлайман деб ўйламайман".
24 ёшли Белгия терма жамооаси аъзосига "Барселона", "МЮ", "Реал" ҳамда "Ливерпуль" каби топ жамоалар қизиқиш билдираётган эди. Тилеманснинг "тулкилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилда ўз ниҳоясига етади.