Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Жанубий Корея Лондон-2012да

Баҳо:
+ | -

Лондон олимпиадаси учун давом этаётган саралаш босқичининг Осиё минтақасида 5-турдан сўнг биринчи йўлланма эгаси маълум бўлди.

А гуруҳида мусобақаларда қатнашаётган Жанубий Корея терма жамоаси гуруҳдаги энг яқин таъқибчиси Уммон олимпия терма жамоаси меҳмони бўлиб йирик ҳисобда ғалаба қозониб олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

Қатар эса Уммонинг ғалабасидан унумли фойдаланиб Саудия Арабистони олимпиячиларини ўз уйида мағлуб этди ва орадаги фарқни минимумгача қисқартира олди. Сўнгги Уммон мусобақа билан амалда хайрлашиб бўлган Саудия меҳмони бўлса, Қатар амалда барча масалани ҳал қилиб бўлган кореяликлар уйига сафар уюштиради.

УММОН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - 0:3 (0:1)
Голлар: Хе Нам Тэ (1), Сунг Ким Хюнг (67), Донг Бэк Сунг (71).

ҚАТАР - САУДИЯ АРАБИСТОНИ - 2:1 (1:1)
Голлар: Ал Ҳайдос (44), Нобил (78) - Волибий (12-пeн).

Шунингдек С гуруҳидан ўрин олган икки учрашув ҳам бугун бўлиб ўтди. Бу гараҳда ҳам Япония деярли Лондон чиптасини нақд қилиб бўлди. Баҳрайнга имкониятни бой берган Сурия имкониятларини анча пасайтириб юборди. Энди фақат мўжизагина гуруҳ ғолибини алмаштириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги турда Сурия Малайзияни ўз уйида қабул қилса, Баҳрайн Япония меҳмони бўлади.

МАЛАЙЗИЯ - ЯПОНИЯ - 0:4 (0:2)
Голлар: Сакаи (35), Осако (44), Харагучи (55), Саито (60)

БАҲРАЙН - СУРИЯ - 2:1

Гуруҳдаги вазият: 1. Япония (12 очко, +8 тўплар нисбати), 2. Сурия (9, +3), 3. Баҳрайн (9, -1), 4. Малайзия (0, -13).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:31, 23.02.2012.
Ўқилди: 10589 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4448]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3653]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3456]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2651]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2255]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2209]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2176]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2112]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1872]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик