Calciomercato нашри хабарига кўра, «Ювентус» раҳбарияти келаси мавсум учун трансфер мақсадлари тўғрисида қарор қабул қилган. Манбага кўра, «кекса синьора»нинг асосий мақсади Пауло Дибалани ўз сафида сақлаб қолишдир. Шунингдек, туринликлар бирданига иккита ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи - «Пари Сен-Жермен» аъзоси Мауро Икарди ва «Фиорентина» етакчиси Душан Влаҳович.
Гарчи Италия ва Испаниянинг бир қатор клублари сербияликни нишонга олган бўлса ҳам, «Ювентус» учун Влаҳовични сотиб олиш энг устувор вазифадир. Шунингдек, Париж клуби Месси билан шартнома имзолагач, Мауронинг ҳам асосий таркибдаги ўйини сўроқ остида бўлиб қолган. Шу сабаб, Турин клуби аргентиналикни ҳам жамоага таклиф қилишни мўлжалламоқда.
Жорий 2021/2022 йилги мавсумда Влаҳович Италия А Сериясида 4та ўйин ўтказди ва 5та гол урди. Мауро Икарди Франция чемпионатида 6та ўйинда 2та гол урган.