«Ливерпуль» ҳужумчиси Ориги фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
«Қизиллар»нинг бельгиялик ҳужумчиси «Ланс» клуби қизиқиш доирасида. Бу ҳақда Fijaches хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Франция Лига 1 клуби 26 ёшли футболчи масаласи бўйича «Ливерпуль»га мурожаат қилиш учун таклиф тайёрламоқда.
Дивок Ориги «Ливерпуль»да 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Англия клубида форвард 159 ўйинда 35 та гол ва 15 та голли узатмани қайд этган.