Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Роберто Манчини унга яна терма жамоани бошқариш таклиф қилинмаганидан ҳафсаласи пир бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Манчини қўл остида италияликлар 2020 йилги Европа чемпионатида зафар кучишган, шунингдек, кетма-кет 37 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этишган эди. Шундан сўнг жамоа ЖЧ-2022га чиқа олмади, мураббийнинг ўзи эса кутилмаганда истеъфога чиқиб, Саудия Арабистони терма жамоасига ўтиб кетди. 2025 йилда эса у Катарнинг «Ас-Садд» клубига ўтиб, у ерда бир йилдан камроқ вақт ишлади ва ҳозирда жамоасиз юрибди.
Corriere della Sera нашри маълумотларига кўра, Манчини Италия терма жамоасини яна бошқаришга тайёр эди ва Федерациянинг янги раҳбарияти у билан боғланишини кутган. Ишни катта эҳтимол билан Андреа Пирло олиши сабабли, Роберто ғазабда ва ўзини алданггандек ҳис қилмоқда.













