Кириш Регистрация

Куман матбуот анжуманида олдиндан тайёрлаб келган матнни ўқиб берди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла лиганинг 6-туридан ўрин олган «Кадис»га қарши учрашувдан ташкил этилган матбуот анжуманида тайёрлаб келган матнни ўқиб берди.

Шундан сўнг мутахассис журналистларнинг саволларига жавоб бермасдан матбуот анжумани залини тарк этди.

«Менинг бошқарувимдаги клуб тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Натижалар эса молиявий аҳволга боғлиқ.

Демак, клуб ва жамоа катта пул тикмасдан туриб вазиятга мослашиши керак. Бунинг учун эса вақт талаб этилади. Ёш иқтидор эгалари икки йилдан кейин жаҳон даражасидаги юлдузга айланиши мумкин. Ёш футболчиларда Хави ва Иньеста каби имконият мавжуд, аммо сабр-тоқат талаб этилади.

Ла лига жадвалида юқори поғоналарда қолиш муваффақият ҳисобланади. Чемпионлар лигасида эса мўжиза кутиш керак эмас. Европада ўйнаш — катта тажриба. «Бавария»дан қабул қилинган мағлубиятга шу нуқтаи назардан ёндашиш лозим.

Ҳозирги пайтда биз қўллаб-қувватлашга муҳтожмиз. Биз амалга ошираётган жараённи қўллаб-қувватланг. Матбуот биздаги жараённи тан олади, буни биламан. Бундан ҳолат тарихимизда илк марта содир бўлаётгани йўқ. Қийин паллада сизнинг қўллаб-қувватлашингизга муҳтожмиз.

Жамоа сифатида биз мухлисларнинг қўллаб-қувватлашидан қониқиш ҳосил қиляпмиз», – деди Куман.

Манба: sports.ru
Киритилди: 17:54, 22.09.2021.
Ўқилди: 5821 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик