Европа Лигасининг 1/16 финал учрашувлари ниҳоясига етгач, нимчорак финалда бир-бирлари билан тўқнаш келадиган жуфтликлар номи маълум бўлди.
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бу босқичда ҳам Португалия клубига қарши майдонга тушадиган бўлди. Роберто Манчини жамоасининг бу сафарги рақиби пойтахтнинг "Спортинг" жамоаси бўлади.
Манчестер шаҳрининг бошқа бир жамоаси "Юнайтед" эса яна бир жиддий рақиб — Испаниянинг "Атлетико" клубига қарши курш олиб борадиган бўлди. Яна бир кучли жуфтлик сифатида "Валенсия" ва ПСВ жамоаларини кўрсатиш мумкин
1/8 финалнинг умумий жуфтликлар кўриниши қуйидагича кўриниш олган:
"Манчестер Юнайтед" (Англия) — "Атлетик" Б (Испания)
"Спортинг" (Португалия) — "Манчестер Сити" (Англия)
"Валенсия" (Испания) — ПСВ (Нидерланд)
"Металлист" (Украина) — "Олимпиакос" (Греция)
"Твенте" (Нидерланд) — "Шальке-04" (Германия)
"Стандард" (Бельгия) — "Ҳанновер-96" (Германия)
АЗ "Алкмаар" (Нидерланд) — "Удинезе" (Италия)
"Атлетико" М (Испания) — Бешиктош (Туркия)