«Реал Мадрид» ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтириш ниятида. «Қаймоқранглилар» «Тоттенхэм»нинг собиқ ҳимоячиси Серж Орьени нишонга олмоқда. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Айни пайтда футболчи эркин агент ҳисобланади. Орье «Тоттенхэм» билан шартномасини узайтирмади ва бошқа клуб билан шартнома имзолашга улгурмади.
Аввалроқ, Орьега «Спартак М», «Бетис», «Уотфорд» ва «Женоа» клублари қизиқиш билдирганди.