Кириш Регистрация
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул 1-1 Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима 1-0 Шангхай Шенхуа
10/12 22:45 Қорабоғ 2-4 Аякс
10/12 22:45 Вильярреал 2-3 Копенгаген
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи

ЕЧЛ. "Ювентус" "Челси" ўйинини ягона гол ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

 Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида "Ювентус" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилди.

Баҳснинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Лукаку ўйиннинг 7-дақиқасида бурчакдан ерлатиб узатилган тўпни дарвозага йўллади "Юве" посбони Шесны тўпни эгаллаб олди. Бу таймдаги ягона аниқ зарба бўлиб қолди. Шунингдек, Маркос Алонсо ҳакамга эьтироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

Иккинчи таймни мезбонлар тезкор гол билан бошлашди. 46-дақиқада Федерико Бернардескининг узатмасидан сўнг деярли яккама-якка вазиятга чиқиб борган Кьеза Мендини ожиз қолдирди. Голдан сўнг "аристократлар" бош мураббийи Томас Тухель бирданига уч ўзгариш амалга оширди. Ўйин сўнггида мехмонлар босимни кучайтирди, 87-дақиқада жарима майдончасига оширилган тўп Данилонинг қўлига теккандек бўлди аммо ҳакам ВАРни тинглагандан сўнг пенальти йўқ деган қарорга келди. Шундай қилиб, "кекса синьора" қийин кечган ўчрашувни ғалаба билан якунлади ва турнир жадвалида 6 очко билан яққол пешқадамга айланди.

Европа Чемпионлар Лигаси, 2-тур, "H" гуруҳи

"Ювентус" Италия - "Челси" Англия 1:0 (0:0,1:0)

Гол: 1:0 - 46 Федерико Кьеза

Ювентус – Шесны, Данило, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Рабьо (Маккенни, 77), Локателли, Бентанкур (Кьеллини, 83), Куадрадо, Бернардески (Кулусевски, 66), Кьеза (Кин, 77).

Челси – Менди, Аспиликуэта (Лофтус-Чик, 62), Тиаго Силва, Рюдигер, Кристенсен (Баркли, 75), Алонсо (Чилуэлл, 46), Ковачич, Жоржиньо (Чалоба, 62), Зиеш (Хадсон-Одои, 62), Хавертц, Лукаку.

Огоҳлантиришлар:
Алонсо (18), Зиеш (61), Рюдигер (65), Куадрадо (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:15, 30.09.2021.
Ўқилди: 4719 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.