Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Сити»дан «Этиҳад»да очко тортиб олиб бўлмаяпти

Баҳо:
+1 | -
Foto: Getty Images

Кучли бешлик чемпионатларининг бирор-бир жамоаси Роберто Манчини шогирдлари такрорлаган натижани такрорлай олгани йўқ. “Сити” ушбу мавсумда ўз уйида ҳали бирор марта ҳам очко йўқотмади.

Бу сафар “қурбонлик” вазифасини камтар “Блэкберн” жамоаси бажариб берди.  48 мингга яқин томошабин шоҳидлигида кечган учрашувда “шаҳарликлар” рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаб қозонишди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ лига пешқадами олдинга ташланди. Агуэро ва Балотелли ҳужум тандемининг ўзида бир неча маротаба гол киритиш имконияти юзага келганди. Бироқ биринчи гол бўлишини ярим соатга чўзлишида Пол Робинсон ва “Блэкберн” ҳимоячиларининг ҳиссаси катта бўлди. 30-дақиқага келиб барибир учрашувда ҳисоб очилди. Коларовнинг чап қанотдан ҳаволатиб ошириб берган тўпига биринчи бўлиб етиб келган Балотелли дастлабки гол муаллифи бўлид. Ҳар доимгидек Балотелли голни ўзгача нишонлади “RAFFAELLA TI AMO”. Буни ўзбекчага таржима қилганда оддий ўрганиб қолган жумламиз келиб чиқади “Раффаэло, мен сени севаман!”

Иккинчи бўлимда энди Агуэро ўзини кўрсатди. Давид Сильванинг бурчакдан ошириб берган тўпини қайтаришда Робинсон хатога йўл қўйди. Тўп са Серхио “Кун”нинг оёқлари остига келиб тушди. Агуэро кучли зарба билан ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Сўнгги ўн дақиқа арафасида майдонга тушган босниялик Эден Джеко эса яна ўша Коларовнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Бу Джеконинг тўп билан қилган биринчи муомаласи эди.

Ушбу ғалабадан кейин “Сити” ҳисобидаги очколар сони 63тага етди ва улар битта кам учрашув ўтказган ҳамшаҳарларини беш очкога ортда қолдиришмоқда. “Юнайтед” эртага “Норвич” меҳмони бўлади.

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ
26-ТУР
МАНЧЕСТЕР СИТИ – БЛЭКБЕРН – 3:0 (1:0)
Голлар: Балотелли (30), Агуэро (52), Джеко (81).

МАНЧЕСТЕР СИТИ: Жо Харт, Сабалета, Компани, Лескотт, Коларов, Яҳё Туре (Милнер, 86), Н. де Йонг, Сильва, Жонсон (Писарро, 71), Агуэро, Балотелли (Джеко, 79).
БЛЭКБЕРН: Робинсон, Хэнли, Орр, Дэнн, Март. Ольссон, Гамст Педерсен, Петрович (Н’зонзи, 70), Марк. Ольссон, Айегбени, Хойлетт, Формика (Рочина, 70).
Огоҳлантиришлар: Хэнли (22), Орр (52).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:49, 26.02.2012.
Ўқилди: 9735 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.