Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ёшини кичрайтирган футболчилар иши прокуратурага оширилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий сайти 28 сентябр куни Суперлиганинг икки клуби биологик ёшини сунъий кичрайтирган уч футболчини рўйхатдан ўтказгани ҳақида маълумот берган, бироқ клублар номини очиқламаган эди. Бугун ПФЛ матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича вазиятни очиқлади.

«Насаф» ва «Сўғдиёна» футбол клубларига футболчиларнинг ҳужжатларини унинг ҳақиқий туғилган йили бўйича расмийлаштириш ҳаракатини бошлаш ва бу ҳолат қонун доирасида ҳал этилишини таъминлаш учун 20 октябрга қадар муҳлат берилди. Шунингдек, уч футболчи лицензиялари қайтариб олинди.

Хат юборилган куннинг эртасига, яъни, 29 сентябр куни «Насаф» футбол клуби жавоб хати тақдим этди ва унда юқоридаги икки нафар футболчи билан тузилган шартномалар бекор қилингани ҳамда жамоадан четлаштирилгани маълум қилинди.

«Сўғдиёна» футбол клуби эса 6 октябрь куни жавоб хати тақдим этди. Унда футболчининг ҳужжати шу йилнинг 30-центябр куни ҳақиқий туғилган йили бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирилгани маълум қилинган ҳамда ҳужжат нусхаси илова қилинган.  

ЎзПФЛ «Насаф» футбол клубининг қарорини қўллаб-қувватлайди, зеро карьерасини ғирром йўл билан бошлайдиган футболчилар ва уларнинг ота-оналари кейинчалик бошқа иллатларга ҳам аралашмасликларига ҳеч ким кафолат бермайди. Гарчи икки футболчи клубдан четлаштирилган бўлсада, уларда бошқа клублар сафида ҳам ҳақиқий туғилган йили бўйича расмийлаштирилмаган ҳужжат билан ҳаракат қилиш имконияти мавжуд эканидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ мазкур футболчилар ишини қонуний баҳо бериш учун тегишли вилоят прокуратурага оширади.

«Сўғдиёна» футбол клуби томонидан тақдим этилган жавоб хатида эса ЎзПФЛ талаби қаноатлантирилган ҳамда футболчи кечикиб бўлсада ўз ҳужжатини ҳақиқий туғилган йили бўйича тўғри расмийлаштирган. Мазкур қонун бузилиш ҳолатига ваколатли орган томонидан ҳуқуқий баҳо берилади», деб айтилади ЎзПФЛ матбуот хизмати берган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан эътиборан ўзининг илк меҳнат шартномасини имзолаган ва мазкур шартномани ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказган футболчилар рўйхати йилда икки марта — трансфер ойналари якунида расман эълон қилинмоқда. Кейинчалик мазкур футболчилар ҳужжатлари алоҳида текширув асосида ўрганилади. Шундай экан, биз футболчилар ва уларни қинғир йўлга бошлаётган ота-оналарни яна огоҳлантирамиз: қонунларни ҳурмат қилинг ва футболчи бўлишдек яхши орзу йўлидаги илк қадамларни ғирромликдан бошлашга урунманг, деб қўшимча қилинади баёнотда.

Манба: ЎзПФЛ
Киритилди: 17:35, 07.10.2021.
Ўқилди: 3295 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.