Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Жоан Лапортанинг айтишича, ўтган ёзда клуб бразилиялик ҳужумчи Неймарни "Камп Ноу"га қайтариш имкониятига эга бўлган.
"Менга Неймарни сотиб олиш имконияти борлигини айтишди. Бироқ, биз битимни якунлаш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмадик. Лекин трансфернинг амалга ошмаганлиги яхши. Бу ўтиш барибир бизга ёрдам бермаган бўларди", - дейди Лапорта Goal.com нашрига.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Каталония клуби молиявий қийинчиликлар туфайли аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан хайрлашганди. Ҳужумчи ПСЖга кўчиб ўтди ва у эрда Неймар билан бирлашди.