«Барселона» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши 25-тур доирасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг «Реал» билан биринчи ўрин учун кураш масаласи юзасидан ўз фикрларини билдирди.
«Жамоамиз «Реал»га етиш учун ҳар бир ўйинда курашга киришади. Лекин Лигада ғолиб чиқшимиз мумкинлиги ҳақида аниқ бир нарса дея олмайман. Бу жуда мураккаб масала. Катта фарқ билан ортда бормоқдамиз.
Биз бугун иккинчи бўлимни яхши ўтказдик. Жамоа яхши ҳужум қилди. Гарчи бўлим бошида мезбонлар ў сўзини айтган бўлишса-да, ўтказиб юборилган тўпдан сўнг ўзимизни йўқотмасдан рақибга ўз ўйинимизни таклиф қилдик ва якунда ғалаба қозондик.
Мураккаб вазиятларда Месси доим ўзгаради. Нима бўлганда ҳам, менинг раҳбарлигим остида доим шундай бўлиб келган», – дея Гвардиоладан иқтибос келтиради AS.