Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Педри йили: У Мессидан эстафетани олдими?

Баҳо:
+ | -

Ёш ва иқтидорли Педрини бир йил олдин деярли ҳеч ким танимасди. Ўтган йили испаниялик футбол оламига катта шов-шувлар билан кириб келди ва ушбу овоза ҳамон пасайганича йўқ. Кўпчилик, мутахассислар фикрича, «Барса»нинг бу хариди жуда ҳам омадли бўлган ва Каталония клуби келажаги айнан Педрига боғлиқ.

2019-20 йилги мавсумда «Лас-Пальмас»да ўйнаган ўйинчидан нимани кутиш мумкинлигини билмас эди. Эътибордан четда қолган келган ва кетганлар қанча? Аммо Педри улардай эмас, унинг дебюти сўнгги йиллардаги энг ёрқинларидан бири бўлди. Барселона» иқтидори Испания терма жамоаси сафида Евро-2020нинг барча олтита ўйинида қатнашган. Бундан ташқари: у Олимпия терма жамоасига кирди ва у билан финалга чиқди.

«Барса» билан 50 дан ортиқ, терма жамоа билан 20 та учрашув ўтказган футболчи атиги 18 ёшда эканига ишониш қийин!


Мавсум эндигина бошланаётганда, «Барселона» ўз услубини топишга ва алмаштириб бўлмайдиган Мессисиз ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Аммо Педри клуб собиқ етакчисининг кўплаб фазилатларини аллақачон намойиш қилган. Унинг энг яхши ўйини 2021 йил январь ойида «Атлетик»га қарши бўлиб, унда каталонияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди.


Ушбу баҳсда «кўк-анорранглилар» биринчи дақиқалардан рақибининг ўйин томондан имкониятни бой берди, лекин Педри ёрдамида клуб баҳсга қайтишга муваффақ бўлди. Биринчидан, ёш футболчи Де Йонгнинг узатмасидан кейин ажойиб гол урган бўлса, кейинчалик Мессининг голига ҳаммуаллифлик қилди.

Испания терма жамоасидаги унинг энг яхши ўйини Европа чемпионати ярим финали бўлди, ўшанда «қизил фурия» Италияга ютқазиб қўйди. Аммо, мағлубиятга қарамай, Педри шунчалик яхши ўйин кўрсатдики, кўплаб журналистлар уни Андрес Иньеста билан солиштиришни бошладилар. Педри ўша учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлиб, аниқ паслар ва техникасини изчил тарзда намойиш этди. Педри ўша учрашувда 90 дақиқада юз фоиз аниқлик намойиш этди.



«Агар иқтидор бўлса, уни ривожлантириш керак. Педри дарҳол ўзи устида ишлай бошлади ва бизнинг кўз ўнгимизда ўсди. У тўғри ёндашувга эга ва худди тажрибали футболчи каби ўйнайди. У ақлли «қиморбоз». Ва энг муҳими, руҳий жиҳатдан у ҳам кучли. У ўз устида ишлайдиган камтар бола. Келажак унга тегишли», - дейди «Барселона» устози Роналд Куман.

Испаниялик мураббий Луис Энрике ҳам Педри ҳақида ижобий фикр билдирди. «Педри исмли 18 ёшли боланинг Европа чемпионатидаги ҳаракатларини пайқадингизми? Ҳатто Андрес Иньеста ҳам буни уддалай олмади. Педрининг Евро-2020да қилган ишлари шунчаки дахшат».


«Бизнинг олдимизда бу ҳақда ҳали билмаган миллионер турибди. У мавсумда 15 гол уролмайди, лекин унинг ҳаракатлари гол уришданда қадрлироқ. У жамоадошларига нима кераклигини билади ва ҳар доим тўғри қарор қабул қилади», - деди Пепе Мель.

«Педри ҳақиқий истеъдодли ва унинг келажаги порлоқ» - деб айтади Сеск Фабрегас.

«У билан ўйнаш ёқимли. Мен уни майдонда доимо қидираман, чунки Педри ҳар доим нима қилишни билади» - Лионель Месси.

Аммо унинг келажаги қандай кечади? Энди Месси кетганидан сўнг, эстафета Педрига ўтди. Энди испан футболчиси жамоанинг етакчиси ва янги сардори ролини ўйнаши мумкин. Аммо манфий томони ҳам бор: агар раҳбарият ўзини бир жойга тўплаб, Педри атрофида яхши жамоа тузмаса, у ўзининг энг яхши йилларини беҳуда ўтказиши мумкин. Худди Месси охирги мавсумларида кўп нарсани ўтказиб юборган каби.



Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 11:38, 09.10.2021.
Ўқилди: 2636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.