«Реал» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема «Олтин тўп»ни қўлга киритишни орзу қилганини тан олди.
«Болалигимдан «Олтин тўп»ни қўлга киритишни орзу қилардим. Бу кўпчилик футболчиларнинг орзуси. Албатта, футбол - бу жамоавий ўйин, лекин сиз ўз жамоангизга ғалаба қозонишга, жамоада муҳим роль ўйнашга, ғалабали голлар киритишга ёрдам берганингизда, сиз «Олтин тўп»ни қўлга киритишга интиласиз. Мен бу совринни қўлга киритиш учун бор кучимни сарфлайман. Умид қиламанки, қачондир мен болалигимда орзу қилган тушимни амалга ошираман», - дея Бенземанинг сўзларини келтиради АS нашри.
France Football нашри йилнинг энг яхши футболчиси соврини бўлган «Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхатини тақдим этди. 2021 йилда соврин учун 30 футболчи курашмоқда. Мазкур рўйхатга Карим Бензема ҳам киритилди.