Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Дзаккерони Ўзбекистон билан ўйинга легионерларни ҳам чақирди

Баҳо:
+1 | -

Япония миллий терма жамоаси бош мураббийи Альберто Дзаккерони 29 февраль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистонга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди. "Болтон" клуби ҳужумчиси Рио Миячи Заккерони томонидан илк марта терма жамоага таклиф этилди.

"Мияичи тезкор футболчи. У ўзининг тезлиги эвазига ўйин суръатини ўзгартира олиши мумкин. У Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга тушиш учун яхши имкониятга эга", дейди италиялик мутахассис.

19 ёшли футболчи ўтган ойда "Арсенал"дан "Болтон" сафига қўшилганди. У илк марта терма жамоа сафида тўп суриши мумкин. Мияичи "Болтон" сафида 18 февраль куни Англия кубоги доирасида "Миллуол" клубига қарши ўйинда илк марта майдонга тушди ва гол уришга муваффақ бўлди.

Япониянинг икки етакчи футболчилари — Кейсуке Хонда ва Синдзи Кагава жароҳатида энди тикланаётани учун Ўзбекистонга қарши ўйинда ўз жамоаларига ёрдам бера олишмайди. Лекин Дзаккеронининг фикрича, у Кагавани терма жамоага чақириши мумкин эди, агар "Боруссия" (Дортмунд) якшанба куни "Ҳанновер-96" билан ўйнамаганида.

Япония 24 февраль куни Исландия билан ўртоқлик ўйинини ўтказди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда Дзаккерони фақат Жей лигада тўп сураётган футболчилар хизматидан фойдаланди. Ўзбекистон билан ўйинга эса мураббий бир неча легионерларни ҳам таклиф қилди. Рио Мияичидан ташқари, яна 10 нафар легионер футболчини ўйинга жалб қилди.

Япония терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши таркиби:
Дарозабонлар: Эйжи Кавашима ("Льерс", Бельгия), Каито Ямамото ("Шимицу С-Пульс"), Сюсаку Нишикава ("Санфречче Хиросима").
Ҳимоячилар: Юичи Комано ("Жубило Ивата"), Ясуюки Конно ("Гамба Осака"), Юзо Курихара ("Йокогама Маринос"), Масахико Иноха ("Виссел Кобе") Юто Нагатомо ("Интер", Италия), Томоаки Макино ("Урава Редс"), Атсуто Учида ("Шальке", Германия), Мая Йошида ("Венло", Голландия).
Яримҳимоячилар: Ясухито Эндо ("Гамба Осака"), Кенго Накамура ("Кавасаки Фронтале"), Макото Хасебе ("Вольфсбург", Германия), Чикаши Масуда ("Кашима Антлерс"), Хажиме Хосогай ("Аугсбург", Германия), Йосуке Кашиваги ("Урава Редс")
Ҳужумчилар: Жунго Фудзимото ("Нагоя Грампус"), Таданари Ли ("Саутгемптон", Англия), Шинжи Оказаки ("Штутгарт", Германия), Майк Хавенаар ("Витесс", Нидерланд), Такаши Инуи ("Бохум", Германия)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:50, 27.02.2012.
Ўқилди: 10272 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.