Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Энрике Франция терма жамоасига қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида қатнашди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси устози Луис Энрике Миллатлар Лигаси финали доирасидаги Францияга қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Италия билан яқинда ўтказилган ўйиндан кейин Гави ўзини қандай ҳис қилгани ҳақида маълумотга эга эмасман. Бу унинг муаммоси. Асосий таркибимдаги ягона шубҳам - бу Ферран. Бугун сафга қайтганидан кейин бир қанча машқларни амалга оширдик. Якшанба куни унга якуний хулосани берамиз. Агар тайёр бўлса, ўйинни асосийда бошлайди"

Франция терма жамоаси таркиби ва бошланғич 11таликка эътибор беринг. Улар топ клубларда ўйнашади ва барчаси таниқли футболчилар. Биз ўйинимизни яхшилашимиз мумкин. Футбол - мўъжизаларга бой. У зўр ўйнаган жамоаларга мукофотлар тақдим этади. Якшанба куни ўз услубимизни намойиш этишимиз керак.

Олдиндаги учлик ўйинни биргаликда ва индивидуал ҳал эта олади. Аммо, биз ғояларимиз ва ёндашувимизда ҳеч қандай ўзгаришлар қилмаймиз. Биз Евронинг энг яхши жамоасига қарши ўйнадик ва ғалаба қозондик. Энди амалдаги Жаҳон чемпионларига қарши ўйнашдан ҳам яхшироқ вариант борми?

Ғалаба қозонамизми ёки йўқ, биз ўз ғояларимизга содиқ қолган ҳолда фалсафамизни сақлаб қоламиз. Испания билан миллий совринни ютишни истайман. Бу кўпчилигимиз амалга оширмаган иш. Мусобақани ютишдаги хотиралар иштирокчиларнинг барчаси учун яхши бўларди.

Тўп билан ҳимояланиш ва гол уриш режамизда бор. Тўпга эгалик қилишни истаймиз, чунки бу бир ўйиндан иборат қарама-қаршиликда мавжуд имкониятларимизни яхшилайди. Имкон қадар ўз мақсадимиздан узоқроқда ўйнашни хоҳлаймиз. Яхшироқ бажарадиган ишларимизга ёпишиб олишимиз зарур ва тўпни йўқотсак, босим уюштиришга интиламиз. Францияга муаммо яратишимиз керак.

Франция - Бельгия ўйинини таҳлил қилиб чиқдим. Бельгия иккинчи бўлимда ғалаба қозониши мумкин эди. Улар биринчи бўлимда имкониятларидан фойдаланишди, аммо Франция 2-0 дан кейин курашга қайтди. Ажойиб ўйин бўлди. Ҳар бир жамоа ўз услубида. Топ жамоалар орасидаги фарқ жуда ва жуда кичик. Бу тафсилотларга бориб тақалади.

Испания термаси ҳужумчиси Ферран Торрес ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди: Оптимист йигитманва тўғрисини айтсам, Францияга қарши ўйнаш имкониятим бор. Бугун машғулот ўтказмадим, эртага шуғулланаман. Биз кўриб чиқамиз ва кейин воқеалар нима билан давом этишини кузатамиз. Лекин, бу миллий жамоа ва биз ҳаммамиз бир йўналишда курашамиз.

Манба: uefa.com
Киритилди: 23:47, 09.10.2021.
Ўқилди: 3459 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.