«ПСЖ» спорт директори Леонардо парижлик ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўзига жалб қилмоқчи бўлгани учун «Реал»ни жазолаш кераклигини эълон қилди.
«Реал Мадрид» албатта, ҳамма нарсани инкор этишади, лекин мен ишонаманки, улар Мбаппени эркин агент сифатида сотиб олишга узоқ вақтдан бери уринишмоқдан. Бу клуб икки йилдан буён очиқчасига Килиан ҳақида гапиради. Бу учун Мадрид клуби жазоланиши керак. Менимча, бу Мбаппага нисбатан ҳурматсизлик. У бошқа футболчи эмас, у дунёдаги энг яхшиларидан бири. «Реал» мураббийлари, раҳбарияти ва футболчилари доимо Килиан ҳақида гапиришади. Менимча, бу режанинг бир қисми. Бу ҳурматсизлик», - дея Леонардонинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport нашри.
2021/22 йилги мавсумда Мбаппе «ПСЖ» сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt.com портали 22 ёшли французнинг трансфер нархини 160 миллион еврога баҳоламоқда, унинг парижликлар билан шартномаси 2022 йил июнь ойининг охиригача амал қилади. Аввалроқ, «Реал» ҳужумчини сотиб олиш нияти борлиги ҳақида бир неча бор хабар берилганди.