Сўнгги марта 16 саҳифада чиқаётган (кейинги сондан бошлаб газета 24 саҳифада чоп этилади) «Стадион» газетасининг №9-сонида берилган материаллар билан анъанага кўра қисқача таништириб ўтамиз.
2-саҳифада журналист Бобомурод Абдулланинг терма жамоамизга бағишланган талилий мақоласи чоп этилган.
3-саҳифада журналист Диёр Имомхўжаев томонидан миллий ва олимпия терма жамоаларимизнинг сўнгги расмий ўйинлари таҳлил этилиши баробарида, Қаҳрамон Асланов қаламига мансуб таҳлилий чиқишни ўқишингиз мумкин.
4-саҳифада Олимхўжа Бўронов Олимпиада-2012 III саралаш босқичи 5-тур учрашувларини таҳлил этган бўлса, Бобомурод Абдулла қаламига мансуб яна бир мақолага ҳам шу саҳифадан ўрин ажратилган.
5-саҳифада клубларимизнинг мавсумолди тайёргарлиги билан боғлиқ янгиликлар ўрин олган.
6-саҳифада таҳририятимизга янги қўшилган қаламкашлардан Асқарбек Эркинбеков ўзининг «Асқаржон ака, обрў кетмасин!..» мақоласида терма жамоамизнинг либослари билан боғлиқ муаммо ва нуқсонларга урғу берилган. Шунингдек, ўзбек футболига оид энг сўнгги хабарлар ва тафсилотлар ҳам шу саҳифада ёритилган.
7-саҳифада журналист Бахтиёр Шириновнинг Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзолари ва унга номзодлар ҳақидаги таҳлилий мақоласини ўқийсиз.
8-саҳифада таҳририятимиз билан яқингинада ҳамкорликни бошлаган ёш ва умидли қаламкаш Камронбек Чегабоев терма жамоамиз либосларига оид таҳлилини мантиқий ниҳоясига етказган. Шу саҳифада Ўзбек футболининг 100 йиллигига атаб тайёрланган логотипдаги плагиат, хато ва нуқсонлар фош этилган.
9-саҳифада Қаҳрамон Асланов айни дамда Мадриднинг «Реал» клубини бошқараётган мураббий Жозе Моуриньо характерини очиб берувчи мақола билан чиқш қилган.
10-саҳифада жаҳон футболи янгиликлари ва Пеленинг ФИФА расмий сайтига берган интервьюси билан танишасиз.
11-саҳифа Европа чемпионлар Лигаси нимчорак финалининг кейинги 4 та дастлабки учрашуви таҳлили ва Европа Лигаси 1/16 финалининг жавоб учрашувларига бағишланган.
12-13-саҳифаларда МДҲ, Осиё мамлкатлари ҳамда Европанинг «кучли бешлик» деб аталувчи миллий чемпионатларига ажратилган. Шунингдек, хорижда тўп сураётган футболчиларимиз – миллий терма жамоамиз аъзоларининг фаолияти ҳам ёритилган.
14-саҳифада УЕФА чемпионлар Лигаси 1/8 финали дастлабки учрашувлари статистикаси ҳамда италиялик тўпурар Антонио де Натале суратига чизгилар берилган.
15-саҳифада одатдагидек ҳафта анонслари, иқтибослар, викторина, қизиқарли маълумотлар ва теледастурлар ўрин олган.
16-саҳифа эса бироз аввалги кўринишига келди. Рустам Сулаймоновдан навбатдаги ҳажвия, латифалар, футболимиз ичидан қулоққа чалинган гаплар, иқтибослар ва Қаҳрамон Аслановнинг «Яна 3 дақиқа» устунида навбатдаги ўқишли мақола чоп этилган.
Яна бир карра эслатиб ўтамиз, газетамиз 6 март №10-сонидан бошлаб 24 саҳифада чоп этила бошлайди. Шунга мувофиқ тарзда газетанинг киосклардаги чакана баҳоси ҳам 45%га ошади ва 1000 сўмни ташкил этади.