«Бавария» матбуот хизматининг хабар беришича, жамоа яримҳимоячиси Корентин Толиссо оёқ мушакларидан олган жароҳатидан тўлиқ даволанди.
Октябрь ойининг бошидан француз индивидуал тарзда машғулотларга киришган эди. Энди у бугундан умумий гуруҳда машғулотларни бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Толиссонинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзигача мўлжалланган.