Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Миллатлар лигаси ниҳоят ўз номини оқлади

Баҳо:
+ | -

Классик финал

Миллатлар Лигасининг учинчи ўрин учун бўладиган ўйинидан қандайдир умидсизлик учқунларини кўриш мумкин эди, чунки бу Италия ёки Бельгияни жиддий хурсанд қила оладиган натижа бермаслиги бор гап. Аммо якунда жамоалар мухлисларга жанговар футболни ҳадя этишди. Шунга қарамай финал олдидан бир нимани тахмин қилиш қийин эди. Гарчи янги турнир бўлишига қарамай, даставвал финал бироз ишончни оқламаётгандек туюлди. Иккала жамоа ҳам жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қила бошлади.

Франция хушчақчақлик билан рақибни қарши олишга ҳаракат қилган бўлса, испанлар тўпни тўлиқ назорат қилиш билан ўз классик формуласини намоён этишга интилди. Аммо зарбалар деярли кўзга ташланмади. Биринчи бўлим зарбалар статистикасида 2:1 ҳисоби билан якунланди. Испанлар дарвозага битта зарба йўллаган холос. Бироқ бу ерда ҳеч қандай аниқлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Испанлар 87 фоизлик кўрсаткич билан аниқ пасслар ижросини таъминлаган бўлса, французларда бу рақамлар 81 фоизга тенг эди. Албатта, деярли тўпга эга бўлмаган жамоа учун бу кўрсаткич анча юқори ҳисобланади.

Биринчи бўлимнинг асосий воқеаси сифатида жароҳат олган Вараннинг алмаштирилишини айтиш мумкин. Унинг ўрнига Упамекано учрашувни давом эттирди. Шундан сўнг аксинча, французларнинг ҳимояси анча қўрқинчли кўрина бошлади. Кимдир яна бир муҳим воқелик сифатида Льорис дарвозаси томон биринчи бўлимда белгиланмаган пенальтини эслаши мумкин. Ўшанда жарима майдончаси ичида тўп Кунденинг қўлига теккан эди.

Холисона фикр билдирилса, унинг позициясини табиий деб ҳисоблаш қийин, лекин ҳакамлар, шу жумладан ВАРдагилар ҳам бу ерда пенальти белгилаш учун сабаб топа олишмади. Бунинг учун уларга яқин орада ҳали анча вақт тош отилиши табиий. Учрашувнинг 60-дақиқасига келиб ҳисоб ҳали ҳам кичик кўринишида эди. Бироқ омад шу тариқа кичик омиллар эвазига французлар тарафига ўтиб кетавергач, испанлардан руҳий устунлик ҳам қочиб кетди ва якуний 20 дақиқа тўлиқ рақибга бой берилди.

Француз инқилоби

Миллатлар Лигаси финал баҳсларида инқилобий ҳаракатларга мойил французлар ўзларини ҳақиқий рицарлардек намоён этишди. Бу айниқса, Бельгия билан ўйинда яққол кўзга ташланди. Ҳамма нарса сокин давом этаётган пайти бу йигитлар кераксиз ҳаракатларни амалга оширишни хоҳлашмайди. Қандайдир босимлар, тартибсизлик ва рақиб ҳужумлари Францияни ҳар доим олдинга чорлаб келган. Шу сабабли ҳам 0:2га ютказаётган Дешам шогирдлари якунда вазиятни ўз томонларига оғдира олдилар. Ва бу ҳолатда - ўтказиб юборилган голлар катта мотивация вазифасини ўтаб берди. Қизиғи шундаки, зерикарли ўйиндаги портлаш бир неча дақиқалар ичида содир бўлганди.

Испанлар билан ўйинга қайтамиз.

Дастлаб, хабарингиз бор, Эрнандес Унаи Симон дарвозасининг тўсинини жуда хавфли пойлади. Кейин эса Оярсабаль испанларни дарҳол ҳисобда олдинга олиб чиқди ва унга жавоб ҳужумида Бензема ажойиб зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Бу вазиятдан атиги уч дақиқа ўтиб содир бўлганди. Бундан 63 дақиқа олдин ўйин темпи бунақа кўтарилмагани ҳам албатта қизиқ. Шундан сўнг баҳсда хавфли дақиқалар мунтазам равишда кўпая бошлади.

Ярим соат ичида зарбалар ҳисоби 12:12га, аниқ зарбалар бўйича кўрсаткич эса - 5:4га етди - Франция фойдасига.

Франциянинг ғалаба голи - ҳамма ҳайратда

Албатта, учрашув охирида Килиан Мбаппе томонидан киритилган гол алоҳида таҳлилга лойиқ. У ва унинг жамоаси ғалаба қозонди, бу - натижа. Тео Эрнандеснинг ақлли узатмаси барчасининг пойдевори бўлди аслида.

Эрнандеснинг ҳолатида вазиятга Гарсия ҳам аралашган эди. Агар тўп унга тегмаган бўлса, бу ҳолат Килианни офсайдда ушлаб туриш учун етарли бўлар эди. Дарҳақиқат, янги қоидаларга кўра, Гарсия тўпга онгли ҳаракатда бўлгани сабабли унга боғлиқ кичик рекошет Мбаппенинг голига раҳна сола олмади.

Айрим мухлислар ушбу голни қайта кўриб чиқишни талаб қилишди. Майдондаги футболчилар ҳам ВАРдан офсайд ҳолатини аниқлаб беришларини айтиб, қўлларини силкитишар эди. Ўз навбатида таблода ВАР голни текшираётгани ҳақидаги классик ёзув пайдо бўлди. Кейин Энтони Тейлор майдон марказига ишора қилиб, голни тасдиқлади ва майдонда кўплаб ҳиссиётларни келтириб чиқарди: тушунмовчиликдан тортиб ғазабгача бўлган эмоциялар жиловланди у ерда.

Қисқа хулоса

Шундай қилиб, амалдаги жаҳон чемпионлари Франция Миллатлар Лигаси иккинчи мавсумида ғолиб бўлди. Ким ушбу турнирни оддий ва кераксиз мақомда баҳолашда давом этса, қаттиқ адашади. Бунинг учун бир ҳафтага яқин вақт давом этган якуний финал баҳсларини кўришнинг ўзи кифоя қилади. Ундаги шиддат ва ўзаро узилмас темплар оралиғи мухлислар диққатини бир нуқтага қаратиб турган бўлса ажаб эмас. Сўнгги финал ҳуштакларидан сўнг жамоаларнинг ҳис-туйғулари қандай кечганини кузатиш алоҳида воқелик. Албатта, янги турнир бизга жуда кўп ҳиссиётли дақиқалар ва сонияларни олиб келди. Миллатлар лигаси ушбу мавсумидан энди ўртоқлик учрашувларининг шунчаки расмий кўриниши деган таъмадан қутулди деб бемалол айта оламиз.

Киритилди: 22:24, 11.10.2021.
Ўқилди: 4327 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.