Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Олтин тўп» 2021 йилдан 2025 йилгача. Ўша йилларда кимлар йилнинг энг яхши футболчисига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

2021 йил ҳам ярмидан ўтди. Бу йил футбол мухлислари иккита йирик турнир - Евро-2020 ва Америка Кубоги гувоҳи бўлишди. Иккала мусобақа ҳам ўтган йили ўтказилиши керак эди, лекин коронавирус чекловлари туфайли бир йилга кечиктирилди.

Биласиз, кўпинча, йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» соврини айнан юқорида айтилган мусобақаларга қараб берилади. Яқинда «Олтин тўп-2021» учун асосий даъвогарлар рўйхати маълум қилинди. Кўпчилик мутахассис ва мухлислар жорий йилда Аргентина терма жамоаси билан Америка кубогида зафар қучган Лео Месси соврин учун асосий даъвогар деб айтилмоқда. Аммо, ҳозир гап бу ҳақда ҳам эмас. «Stadion.uz» нашри яқин 5 йил ичида кимлар йилнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлишини тахмин қилиб кўрмоқчи.

«Олтин тўп-2021». Лионель Месси



Биз яна ва яна такрорлаймиз: кўпчилик мутахассиларнинг фикрича, жорий йилги «Олтин тўп» учун энг муносиб номзод аргентиналик Лионель Месси. Ўтган мавсумда Испанияда у «Барселона» билан фақат мамлакат кубогини қўлга киритди, лекин миллий чемпионатнинг «Олтин бутса» совринига сазовар бўлди ва Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига айланди.

Бироқ, Леонинг асосий ютуғи Аргентина терма жамоаси билан Америка кубогидаги ғалабаси бўлди. У доимгидек майдонда жамоанинг етакчиси ва уларнинг асосий мотиватори бўлиб келган. Натижада «кўк-оқлар» қитъанинг энг зўр терма жамоасига айланишди ва 34 ёшли Месси ўз карьерасида биринчи марта миллий терма жамоа билан кубок қўлга киритди.

«Олтин тўп-2022». Килиан Мбаппе



Бу навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказиладиган йил. Лекин, маълум қилингандек, анъанага кўра, ёзда эмас, балки йил охирида ФИФАдан турнир ўтказиш ҳуқуқини олган Қатарда 50 даражадан паст бўлмаган пайтда ўтказилади. Жаҳон чемпионати ўтказилган йили катта эҳтимол билан турнир натижаларига кўра, «Олтин тўп» соҳиби аниқланди. Эсингизда бўлса, 2018 йилдаги Лука Модричнинг ютуғи, 2006 йилда Фабио Каннаваронинг муваффақияти.

Евро-2020 мусобақасида ЖЧ-2018да ғолиб бўлган Франция терма жамоаси муваффақиятсизликка учради. Қатарда французлар яна аввалги ҳолатига қайтиши ва худди Миллатлар лигасидаги каби турнир ғолибига айланиши мумкин. Ўша пайтда 22 ёшли Килиан Мбаппе жамоанинг ҳақиқий лидерига айланиши мумкин. У маҳоратга ҳам, шуҳратпарастликка ҳам жуда ўч (айниқса!). Агарда, ЖЧ-2022да Франция муваффақият қозонса, охир-оқибат Мбаппе «Олтин тўп» соҳибига айланиши керак.

«Олтин тўп-2023». Жек Грилиш


Бу ёзда «Манчестер Сити» 25 ёшли «Астон Вилла» собиқ яримҳимоячисини Британия футбол клубларининг трансфер рекордчисига айлантирди. «Шаҳарликлар» Жек учун 100 миллион фунт тўлашди, бу Англия Премьер-лигасида бошқа ҳеч бир футболчи билан бўлмаган. Грилиш ва «Сити» ўртасидаги шартнома 6 йилга мўлжалланган. Бу эса футболчига клуби билан муваффақият қозониши, кейинчалик эса «Олтин тўп»га эга чиқиши учун етарли вақт.

Жек ўзига бўлган ишончни қайтариши керак. Манчестер унинг учун, Англияда ҳам, Европада ҳам кўп марраларни забт этиш учун идеал жой бўлади. «Шаҳарликлар» аллақачон Англиядаги турнирларидаги ғалабаларга ўрганиб қолган ва клубнинг олдидаги энг катта мақсад Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш. Агарда, жорий йилда, ёки келаси мавсумда «Сити» ЕЧЛда ғалаба қозонса, эҳтимол Грилиш «Олтин тўп» учун асосий даъвогарга айланади.

«Олтин тўп-2024». Жанлуижи Доннарумма


Италия терма жамоасининг 22 ёшли дарвозабони Евро-2020да ажойиб ўйин намойиш этди, лекин бу унга France Football соврини учун курашда муваффақият қозониши учун етарли эмас. Қолаверса, у ўтган йиллар мобайнида клуб даражасида муваффақият қозонмаган. Олдинги мавсумларда «Милан» фақат Италия вице-чемпионига айланишди ва мамлакат кубогида ҳатто ярим финалга ҳам чиқа олишмади.

Бу бошқа масала, аниқроғи, 2024 йилда. Доннарумма «ПСЖ»да ўйнайди, у миллий чемпионатда максимал натижага эришиши, шунингдек, Европа майдонидаги бирор мусобақада муваффақият қозониши керак. Ўша йили Германияда Евро-2024 ҳам бўлиб ўтади. Бу турнирларнинг барчасида Жижи ўз жамоалари сафида асосий таркибда бўлиши шарт. Кейин эса у «Олтин тўп» учун асосий даъвогарга айланади.

«Олтин тўп-2025». Жамол Мусиала



«Бавария»нинг 18 ёшли яримҳимоячи тезда клубнинг асосий таркиб ўйинчисига айланди. Германияда туғилган, лекин Буюк Британияда ўсган футболчи, бу йил қайси терма жамоада ўйнаши ҳақида қарор қабул қилди. У Германияни танлади. Қолаверса, Мусиала «Бавария»да 2019 йилнинг ёзидан бери ўйнайди. Аввалига у Мюнхен академияси, сўнгра «Бавария II» ва кейинчалик клубнинг асосий жамоасида ўйнашни бошлади. Қолаверса, Жамол Мусиала «Бавария»нинг Чемпионлар лигасида гол урган энг ёш футболчисига айланди. 2021 йил март ойида яримҳимоячи Бундестим таркибида дебютини ўтказди.

Умуман олганда, Жамол Мусиаланинг ўйини жуда тез ривожланди. Агарда, футболчи шу темпда давом этса, айнан 2025 йилда у ҳеч бўлмаганда футбол модасининг асосий тенденцияларини белгиловчи бўлиши керак ва шундагина «Олтин тўп» совринини қўлга киритишини тахмин қилиш мумкин.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 15:31, 12.10.2021.
Ўқилди: 6674 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.