Футбол шубҳасиз энг кўп мухлисларни жамлаб турадиган спорт тури. Дунёдаги миллионлаб инсонларни биргина клуб ёки битта футболчи бирлаштириб туриши мумкин. Яна ишонч билан айтиш мумкинки, бу фақат айни шу спорт турида - футболда бўлади. Мухлислик бир хил - қиролича бўладими ёки машхур шахс - барчаси 90 дақиқалик ўйинда жамоаси ғалабасидан умид қилиб, футболдан завқланиб роҳат олади. Шу ўринда бир савол, сиз-у-бизга таниш баъзи бир одамлар қайси жамоага мухлислик қилишади? Келинг, ҳозир айни шу саволга жавоб олишга ҳаракат қиламиз.
Қиролича Елизавета II - "Арсенал"
Ҳа, биз таниган Буюк Британия қироллиги бошқаручиси Елизавета II "тўпчилар" мухлиси. 2007- йилда Сеск Фабрегас испан радиосига берган интервьюсида айни шу ҳақида айтиб ўтганди: "Менимча қиролича футбол томоша қилади. У менга мени танишини ва "Арсенал"га мухлислик қилишини айтди". Кутилмаган ҳодиса эмас, аксинча футбол ватанида яшаб футболни кузатмаслик кутилмаган бўларди, гарчи қиролича бўлса ҳам.
Самюэль Жексон - "Ливерпуль"
Америкалик машхур актёр Самюэль Жексон Мерсисайд клубини ашаддий мухлисларидан бири. 2009-йили Самюэль интервюларидан бирида бу ҳақида: "Мен кўпинча "Ливерпуль" либосини ўзим билан олиб юраман, кўпчилик одамлар ҳайрон бўлади лекин бу билан мен клубимга меҳримни кўрсатаман" деганди. Шунингдек, у бир неча филмларда "Ливерпуль" либосида кўриниш берган.
Михаил Горбачёв - "Уиган"
Бу биз таниган ўша Гарбачёв ва биз танимаган "Уиган Атлетик" клуби. Ушбу клуб тарихида илк марта 1970-71 йилда лигада ғалаба қозонган. Балким Гарбачёв ўша пайтлари бу клубга қизиқиб қолгандир. Маълумотлар ўрнида, бу клуб ҳозир Англиянинг 3-дивизионига тушиб кетган.
Амир Хон - "Болтон"
Англиялик енгил вазн тоифасидаги боксчи Амир Хон "Болтон" клуби фан клуби расмий аъзоси ҳисобланади. Чемпион баъзан клуб машғулотларида қатнашади. Шунингдек, у "Болтон" клуби билан доимий алоқада бўлиб туришини айтиб ўтган. "Болтон" клуби ҳозирда Англиянинг учинчи дивизионида ҳаракат қилмоқда.
Британия шаҳзодаси Уилям - "Астон Вилла"
Қироллик оиласининг яна бир аъзоси шаҳзода Уилям "Вилла"нинг мухлиси эканлигини яшириб ўтирмайди. Бирмингем яқинидаги кичик Астон шаҳри клуби футболчилари мухлислари орасида давлат шаҳзодасини кўришдан кўпроқ мотивация топа олмасалар керак.
Хуллас, бу рўйхатни узоқдан-узоқ давом эттиришимиз мумкин. Ҳа, футбол шундай ҳиссиётга бойки, мансаб-у лавозимга қарамасдан барчасини унуттириб уриладиган битта гол учун олам-олам қувонч олиб келадиган завқли ўйин.