Холанд учун яна бир клуб курашга қўшилди.
Маьлумотларга кўра, Эрлинг Холанднининг агенти Мино Райола январь ойида ўз футболчисининг келажагини муҳокама қилиш учун "Манчестер Сити" раҳбарияти билан учрашади ва уларнинг таклифини тинглайди. Агар "шаҳарликлар" билдирган таклиф футболчи ва Райолани қониқтирса, ёзда Холанд кўчиб ўтиши учун яна бир вариант пайдо бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Мино Холандни дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айлатирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.