Тьерри Анри "Арсенал" Микель Артета қўл-остида ўсаётганига ишонмайди. У жамоанинг сўнгги йиллардаги ўйини борасида хавотир билдирди. 44 ёшли тўпчилар афсонаси Шимолий Лондон дербисида кўриниш берганди ва жамоаси ғалабасини стадиондан туриб нишонлаган эди. Ўша ўйинда энг ашаддий деб ҳисобланган рақиб, "Тоттенхэм" устидан ишончли ғалабага эришилган. Кейинчалик, Тьерри Анри кейинги тур ўйинини кузата туриб, ўз фикрларини билдиришга мажбур бўлди. "Брайтон" билан кечган голсиз дуранг "Арсенал"ни "шпорлар"дан яна пастга тушиб кетишига сабаб бўлди ва биратўла жадвални иккинчи ярмига келтириб қўйди. "Амекс" стадионида кечган баҳсдан кейин "енгилмас"лар афсонаси жамоадаги асосий заиф нуқталар қаерда эканини кўрсатиб берди. У ўз интервьюсида қуйидагиларни баён қилади:
"Мен шахсан ҳозирда жамоадаги ишлар тўғри олиб борилаяптими ёки йўқ, буни билмайман. Мен "Брайтон" билан кечган баҳсни кузатдим. Сиз ҳам кузатганмидингиз?
Мен "Норвич" мағлуб этиланини, "Бёрнли" устидан ғалаба қозонилганини ва "Тоттенхэм"ни уйда ер тишлатилганига гувоҳ бўлдим. Бу оддий ҳолат ва биз "Тоттенхэм"ни доимо уйда мағлуб этишга ўрганганмиз. Мен уларни яхши формада ва ўринда кетаётган пайтимиз ютганимизда, кўпроқ хурсанд бўлардим. Аммо кейинги ўйинда мен меҳмонда яхши ўйин кутган эдим. Ҳозирда яхши кетаётган жамоага қарши яхши ўйин ҳохлаган эдим. Ўйин охирида эса доимгидек ҳафсаламиз пир бўлди. Мен бу ўйинни хавфли "Брайтон"га қарши меҳмонда тўпни назорат қила оламизми ёки йўқ, шуни билишим керак эди. Мен жамоадан кетган пайтларимда "Арсенал"нинг Б режаси бўлмайди" деган гаплар янграб турарди. Жамоа яхши тўп билан муомала қиларди. Мен улардан "Брайтон" билан ўйинда айнан шуни кутгандим. Аммо акси бўлди. Рақиб бутун ўйинни назорат қилди. Бу жамоанинг қаергача келгани ва қаерга кетаётганидан дарак беради. Мен мана шундай ўйинларда тобланиш муҳимлигини биламан".
"Арсенал" 30 ноябрьда "Манчестер Юнайтед" майдонига сафар қилади. Бу эса жамоанинг мавсумдаги энг жиддий синовидан биридир. Бўлажак ўйин ҳақида Тьерри Анри шундай дейди: "Манчестерликлар биздан кўп даврларда яхшироқ бўлиб келишган. Ҳар тарафлама. Аммо майдонда нима содир бўлишини олдиндан айтиш жуда мушкул. Биз ўтган мавсумда сўнгги 14 йил ичида илк марта уларнинг майдонидан ғалаба билан қайтгандик. Аммо ҳатто мен ўйнаган пайтларда ҳам "Олд Траффорд"да ғалаба қозониш жуда қийин иш булган. "МЮ"да ҳозир жамоадаги муаммоларга ечиб бўла оладиган Роналду бор. Шунингдек, кучли таркиб ҳам. Шаклланган жамоага қарши, бунга улгурмаган рақиб ўйнаши кучлар нисбатини ўзгартиради".
Бу ўйин ҳақида, шунингдек, собиқ "МЮ" ҳимоячиси Патрис Эвра ҳам гапирди. У шундай фикр билдиради: "Жамоа ҳар доим "Олд Траффорд"да ўз ўйинини намойиш этиб келган. Мен "Арсенал"га қарши баҳсларни яхши кўрардим. Чунки бу жамоани мағлуб этиб, ўрганиб қолгандик. Келаётган баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди деб умид қиламан".
Келаётган турда "Арсенал" ўз уйида "Кристал Пелас"ни меҳмон қилса, "МЮ" сафарда "Лестер" билан баҳс юритади.
инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси