Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Тимур Кападзе: «Бугунги ғалаба «Пахтакор» билан кубок учрашувидан олдин қўшимча ишонч беради»

Баҳо:
+ | -

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган «Олимпик» — «Нурафшон» (5:0) учрашувидан сўнг олимпиячилар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Турнир жадвалидан ҳам олиб қаралганда ҳам муҳим ўйинлиги кўриниб турганди. Боз устига, анчадан бери ғалаба қозона олмаётгандик. Сафардаги учрашувлар қийин бўлди. Қаердадир омад ёки тажриба етишмади. «Нефтчи» ва «Динамо» кучли жамоалар ҳисобланади. Таркибида тажрибали футболчилар кўп. Ўйлайманки, йигитлар бугун яхши ҳаракат қилишди. Рақибнинг заиф нуқталарини билиб гол уришди. Улар бу натижага лойиқ эди",— дейди Тимур Кападзе.

— «Олимпик» бугун «Нурафшон»ни мағлубиятга учратиб «Динамо»ни Суперлигага олиб чиқди. Айни пайтда жамоангиз учинчи ўринга кўтарилди. Суперлигага чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
— Менимча, учинчи ўрин учун кураш «Нурафшон» ва бизнинг ўртамизда бўлади. Олдинда ўйинлар бор. Ҳозир бирор нарса дейиш қийин. Яхши ўйин кўрсатиб керакли натижага эриша олсак, плей-оффда ўйнаймиз. Бунда Суперлига жамоаси билан тўқнаш келамиз. Бу йигитларга тажрибасини ошириш учун имконият. Ҳар томонлама яхши. Плей-оффда ҳамма нарса битта учрашувда ҳал бўлади. Ҳар бир ўйин биз учун синов. Шундай ўйинлар орқали ишончни орттиришади.

— Ўзбекистон кубогида «Пахтакор» билан ўйиндан олдин бугунги ғалаба қай даражада таъсир кўрсатади?
— Бизга «Пахтакор» тушганидан бир томондан хурсандмиз. Рақибимиз Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Ҳаракат қиламиз. Узоқ вақтдан бери юта олмаётганимиз учун бугунги ғалаба ишонч берди, дея оламан. Қўшимча куч бағишлади. Кубок ўйинида муносиб тўп тепишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма нарса майдонда ҳал бўлади.

— Беҳзод Шамсиевнинг ҳолати бўйича маълумот берсангиз. У қачон тайёр бўлади?
— Умуман олганда яхши. Умумий гуруҳда машғулотлар ўтказмоқда. Балки кейинги учрашувга тайёр бўлиши мумкин. Лекин таваккал қилмаяпмиз. Ҳали тўлиқ тайёр эмас. Буни биз ҳам кутмоқдамиз. Ҳозир укол билан чиқиш пайтимас. Шошилиш талаб қилинмайди. Унинг ўрнида бошқа футболчиларга имконият берамиз. Мен учун барча бирдек.

Манба: https://t.me/fcolympicuz
Киритилди: 21:03, 13.10.2021.
Ўқилди: 2114 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.