Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бугун ЎФА мажлислар залида Ўзбекистон аёллар футболи қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Кун тартибига кўра, йиғилиш аввалида тадбир иштирокчиларига қўмитанинг янги раиси, унинг ўринбосарлари ва таркиби таништирилди. Шундан кейин 2021 йилда аёллар футболида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. Хотин-қизларимиз ўртасида футболни оммавийлигини ошириш, ушбу спорт тури билан шуғулланаётган қизларга замонавий имкониятлар асосида шароитлар яратиб бериш, уларни турли тоифалардаги халқаро мусобақаларга тайёрлаш борасида суҳбатлашилди.

Йиғилишда барча жамоаларининг олдига аниқ мақсадлар қўйилди. Хусусан, Парижда ўтказиладиган 2024 йилги Олимпиада ўйинларига чиқиш ва кейинги Жаҳон чемпионатларида қатнашиш, барча ёш тоифасидаги жамоаларнинг нуфузли халқаро турнирларда иштирок этишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, U15, U17, U20 аёллар терма жамоасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов аёллар футболини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш борасида қўмита аъзолари ва йиғилганлар билан фикр алмашди. Ушбу йўналишга малакали мутахассислар, шифокорлар ва спорт психологларини жалб қилиш орқали олдинда турган ОФК ва ФИФА мусобақаларига янгича руҳда тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлади.

Кейинги йилдан бошлаб клублар олдига аёллар футболи учун қанча маблағ ажратилишини тақдим этиш вазифаси юклатилиши маълум қилинди. Футболчилик фаолиятини якунлаган аёлларга ЎФА қошидаги футбол мутахассисларини тайёрлаш марказининг 7 та йўналишларидан бирида ўқиш имкони тақдим этилади. Бундан ташқари, бир қатор мутахассисларни ЎФА ҳисобидан Про-лицензияга ўқитиш таклифи илгари сурилди.

Ўз ўрнида мураббийлар ҳам сўз олиб, соҳадаги ечимини кутиб турган масалаларни муҳокама қилдилар. Тадбирда иштирок этган терма жамоа вакилалари бугунги кунда футболчилар учун яратиб берилаётган шароитлар аввалгидан катта фарқ қилаётгани, бу айниқса, ўқув йиғини пайти сезилганини таъкидладилар. Жамоа сардори Саида Галимова бунинг учун барча футболчилар номидан ЎФАга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:50, 13.10.2021.
Ўқилди: 1396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.