Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Туркиялик Мессини "Барселона"да нималар кутмоқда?

Баҳо:
+1 | -

"Барселонa" иқтидорларга эшик очишда давом этади. Навбатдаги истеъдод соҳиби туркиялик футболчи Эмре Демир. 17 ёшли туркиялик йигитча 2022-йил ёзида "Блаугранас" сафига бориб қўшилади. Бу футболчи "Кайсериспор" таркибида Туркия Суперлигаси тарихида гол урган энг ёш ўйинчига айланганди. Бугун айнан мана шу футболчи ҳақида сизларга бир оз маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Туркиядаги дебют

Эмре Демир Суперлигада 15 ёшида дебют қилганидан буён туркиялик футбол ишқибозлари ўсмир йигитчанинг танловини кутишаётган эди.

2019-йил май ойида, "Кайсериспор" ўйинчиси тез орада Европа футболининг энг ёрқин футболчиларидан бирига айланади деган умид пайдо бўлди. Гарчи бир қанча омиллар ярим ҳимоячи ҳали тўлиқ порламаганини билдирган бўлса-да, унинг потенциали, ҳатто, "Камп Ноу"дагилар томонидан ҳам кўздан кечирилди.

Ёз давомида турли миш-мишлар тарқалгандан сўнг, сентябрь ойида Демирнинг 2021-22-йилги мавсум охирида "Барселона" билан шартнома имзолашга рози бўлганилиги эълон қилинади.
"Кўк анорранглилар" Демирни Каталонияга олиб келиш учун турк клубига 2 миллион евро (1,7 миллион фунт ёки 2,3 миллион доллар) тўлайди.

 

Футболга кириб келиши


У футболдаги илк сабоқларини туғилган шаҳри Манисада, маҳаллий "Кувайи Миллиеспор" жамоасида олган ва ундаги иқтидорни 2012-йилда ўша пайтдаги "Кайсериспор" бошқарув кенгаши аъзоси бўлган Сулаймон Хурма пайқаган.
"Мен Эмренинг саккиз ёшдаги ҳаракатлари туширилган видеоклипни кўрдим ва у менда катта таассурот қолдирди", - дейди Ҳурма "Спор Арена"га берган интервьюсида. "Мен уни ва унинг оиласини дарҳол Кайсерига таклиф қилдим. У "Кайсериспор" академияси ўйинчилари билан тезда чиқишиб кетди ва мен унинг ажойиб истеъдодга эга эканлигини кўрдим. У ёшроқ кўринишга эга бўлган катта футболчиларга ўхшарди!"

Бу истеъдод, кўп ўтмай, 14 ёшгача бўлганлар таркибида 49 ўйинда 49 гол уришга муваффақ бўлди. 16 ёшлилар даражасида 10 гол уриб, U-17да ўйин ўтказмасдан асосий таркибга қўшилди.


"Мен Барселонанинг академиясига бордим ва у ерда икки ҳафта бўлдим",–деди у "Барса"га кўчиб ўтиши тасдиқланганидан кейин "ТРТ Спор"га. "Менга у ердаги атмосфера жуда ёқди ва ўзимга : "Мен бир кун келиб бу формани кияман! " - деб ваъда бердим. Ҳозир орзуларим амалга ошаётганидан жуда хурсандман".

Уни "Барселона"да нима кутмоқда?

Хўш, Демир "Барселона"га қандай мослаша олади? Унинг ўйин услуби, шубҳасиз, у "Ла Масия" ДНКсига эга эканлигини кўрсатади. Гарчи у бу ерда атиги икки кунни ўтказган бўлса ҳам, у биринчи тўпга эга чиқиш, ўйинни яхши кўра олиш, дриблинг қобилияти ва гол уриш позицияларида ўзини яхши ҳис қила олишини исботлади.
Узун сочлари ва чап оёқда яхши ўйнай олиши билан Эмрени Лионель Мессининг ёшлиги билан солиштирадиганлар топилмоқда. Демирнинг ўзи эса Туркия МТЖдаги ва "Лилл"даги 10-рақам эгаси Юсуф Язижининг ўйинларини кузатиши ва ундан кўп нарсалар ўрганганини айтиб ўтган.

Табиийки, эътибор талаб қиладиган камчиликлар ҳам мавжуд. Айниқса, турк вундеркинди ўзининг чидамлилиги ва жисмоний ҳолати устида кўпроқ ишлаши керак. Агар у, кўпчилик ишонганидек, орқароқда қолиб, чуқур плеймейкер ролида ҳаракатланишни истаса, бу жиҳатларга эътибор қаратмаслик катта хато бўлиши мумкин.
Ҳозирда, Демир кўрсатаётган ўйини билан уни "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Эмиль Форсберг ва Аргентинанинг собиқ плеймейкери Пабло Аймарга қиёшлашмоқда.‌‌ Кўрамиз ёш иқтидорни Каталонияда қандай саргузаштлар кутиб турибди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:33, 14.10.2021.
Ўқилди: 13074 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.