Кириш Регистрация

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасида таркибни жиддий равишда қисқартиришни режалаштирмоқда. ABC нашрининг хабарига кўра, клуб раҳбарияти жамоадан кетадиган тўққиз нафар футболчидан иборат рўйхатни шакллантирган.

Манбага кўра, «қироллик клуби» олти нафар ўйинчини трансферга чиқариб, уларнинг сотувидан маблағ ишлаб олмоқчи. Ушбу рўйхатдан дарвозабон Андрей Лунин, ҳимоячилар Фран Гарсия ва Рауль Асенсио, шунингдек, Гонсало Гарсия, Дани Себальос ҳамда ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга ўрин олган.

Бундан ташқари, жамоанинг ёш истеъдоди Франко Мастантуоно ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага берилиши кутилмоқда.

Шунингдек, икки нафар тажрибали ҳимоячи — Давид Алаба ва Даниэль Карвахаль шартномаси якунлангани сабабли Мадридни эркин агент сифатида тарк этади. Клуб улар билан ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилган.

Киритилди: 13:42, 13.05.2026.
Ўқилди: 18076 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8945]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6462]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5357]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3745]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3538]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2602]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2376]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2357]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2304]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик