Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

АПЛ. «Ливерпуль» 17 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини давом эттира оладими? (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионати 8-тури доирасида «Уотфорд» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилади.

Биласизми?

«Уотфорд»нинг янги бош мураббийи Клаудио Раньери Премьер-Лига доирасида «Ливерпуль»га қарши охирги 5 уй ўйинининг тўрттасида ғалаба қозонган (1 мағлубият). Бу «қизиллар» билан камида 5 маротаба тўқнаш келган мураббийлар орасида энг яхши ғалаба қайд этиш (80 фоиз) кўрсаткичи ҳисобланади.

Бу жамоалар сўнгги марта 2020 йилнинг февраль ойида тўқнаш келишган ва «Уотфорд» ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мерсисайдликларнинг 44 ўйиндан иборат мағлубиятсиз церийасига чек қўйган. Бундан ташқари, ўшанда «Ливерпуль» 18 ўйинли ғалабали серия ҳам қайд этаётганди.

Садио Мане АПЛда 99 гол урган. У тез орада АПЛда 100 лик маррани забт этган учинчи африкалик футболчига айланиши мумкин. Бунга қадар Дидье Дрогба ва Муҳаммад Салаҳ ушбу натижага эришишганди. Қайд этиш керак, Мане Премьер-Лигада бирорта голни пенальтидан урмаган. Бу бўйича ҳам у учинчи бўлиши мумкин. Лес Фердиданд (149 гол) ва Эмил Ҳески (110) пенальтисиз 100 лик маррани забт этишганини қўшимча қилиш мумкин.

Салаҳ «Ливерпуль»нинг барча мусобақалардаги охирги 7 ўйинида гол уришга муваффақ бўлди. Мисрлик топ-5 чемпионатлардаги фаолияти давомида ҳозиргача бирор марта кетма-кет 8 баҳсда гол киритишни уддалай олмаган.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Жонатан Мосс

Қанот ҳакамлари: Марк Перри, Тимоти Вуд

Захира ҳаками: Тони Ҳаррингтон

ВАР: Стюарт Этуэлл

ВАР ёрдамчиси: Даррен Кан

 

Тахминий таркиблар

Уотфорд - Фостер, Роуз, Нкулу, Эконг, Фмениа, Кутска, Сиссоко, Деннис, Клеверли, Сарр, Педро

Ливерпул - Келлеҳер, Арнолд, Гомез, Матип, Робертсон, Милнер, Хендерсон, Жонс, Салаҳ, Фирмино, Мане

 

Жамоа хабарлари

«Уотфорд»: Марказий ҳимоячилар Кристиан Кабаселе ва Франсиско Сиерралта кейинги икки ҳафтани жароҳат боис ўтказиб юборишади. Даниел Баҳман халқаро ўйинларда қатнашгани учун Бен Фостер асосий таркибда тушиши мумкин. Жоа Педро захирадан майдонга тушиб ўзини кўрсата олгани учун мавсумдаги илк марта асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Кингнинг қатнашиши сўроқ остида.

«Ливерпуль»: Алиссон ва Фабинё Бразилия терма жамоаси билан ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида иштирок этгани учун дам олиш имконияти берилади. Фирмино эса терма жамоага чақирилмади ва у мазкур баҳсда қатнашиши мумкин. Виржол ван Дейк халқаро танаффусда Нидерландиянинг икки ўйинида ҳам асосий таркибида ҳаракат қилди ва Чемпионлар Лигаси учрашуви олдидан унга дам берилса ажаб эмас.

Диогу Жота ҳам жароҳат олган ва унинг ўрни Фирмино билан тўлдирилиши мумкин. Ҳарви Эллиотнинг жароҳати Куртис Жонсга бошланғич таркиб эшикларини очмоқда. Тиаго эса «Атлетико» билан ўйинга асраб қўйилиши мумкин.

 

Рақамлар

«Ливерпуль» АПЛдаги охирги 17 учрашувда бирорта мағлубиятга учрамади.

Мерсисайд клуби Премьер-Лигадаги сўнгги 4 сафар ўйинида камида учтадан гол уришга эришди.

«Ливерпуль»нинг охирги 6 сафар учрашувида ўртача 2,5 тадан кўпроқ гол киритилди.

«Уотфорд»нинг барча мусобақаларда «Ливерпуль»га қарши охирги 6 ўйинининг бештасида 2,5 тадан кўпроқ гол урилган.

«Уотфорд» ва «Ливерпуль» клублари АПЛда жами 14 бор тўқнаш келишган. 10 ўйинда «қизиллар» ғалаба қозонишган ва учта мағлубият қайд этишган. Бир ўйинда ғолиб аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин эртага, 16 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:30 да бошланиши режалаштирилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 09:21, 15.10.2021.
Ўқилди: 2743 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.