Юрген Клоппнинг айтишича, «Ньюкасл»да мулкчилик муносабатлари ўзгаргач, клубнинг мавқейи ҳам тикланади.
«Агар биз фақат футбол ҳақида гапирадиган бўлсак, келажакда, албатта, улар супер кучга айланади. Билишимча, бу жаҳон футболида учинчи энг катта лойиҳа. Албатта, уларнинг олдида катта имкониятлар очилади.
Суперлига тузилганидан бутун дунё ҳақли равишда хафа бўлди, лекин ҳозир бу Суперлига - фақат битта клуб учун.
Кейинги 20-30 йил давомида «Ньюкасл» жаҳон футболида етакчи ўринни эгаллайди. Пулни нотўғри ишлатиш мумкин, лекин футболда яхши одамлар жуда кўп ва улар «Ньюкасл» тўғри топишди. Биз ҳақиқатни тан олишимиз керак», - дейди Клопп.