Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Самбо: икки нафар ҳамюртимиз жаҳон чемпиони, яна беш нафар спортчимиз совриндорга айланди

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, бугун Грециянинг Салоники шаҳрида самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионатига старт берилди.

Мусобақанинг дастлабки кунги беллашувларида жами 7 нафар ҳамюртимиз ғолиблик учун гиламга чиқишди ва қувонарлиси, уларнинг барчаси якунда шоҳсупага кўтарилди. Жумладан, якунига етган бугунги беллашувларда ўсмирлардан Эгамберган Искандаров (-53 кг) ҳамда Гулҳаё Жўраева (-50 кг) олтин медалга сазовор бўлишди. Яна бир ҳамюртимиз Эъзоза Абдумўминова эса (-47 кг) вазн тоифасида кумуш медаль соҳибасига айланди.

Яна тўрт нафар самбочимиз эса бронза медалига эга чиқишди. Булар:
-64 кг: Бехруз Омонов (ўсмирлар),
-54 кг: Шахзода Азатова (қизлар),
-98 кг: Мурод Эркинов (ёшлар),
+98 кг: Дилрух Аслиддинов (ёшлар).

Манба: minsport.uz
Киритилди: 18:48, 15.10.2021.
Ўқилди: 1540 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик