«Монако» устози Нико Ковач 2021 йилги «Олтин тўп»ни ким олиши керак деган саволга жавоб берди.
«Ушбу совринга лойиқ футболчилар кўп. Улардан бири Карим Бензема. Роберт Левандовски ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин.
У Германияда турли рекордларни янгилади. Кўрамиз, ким уларга қарши кураш олиб бориши мумкин», - дейди Ковач.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йили «Олтин тўп» топшириш маросими коронавирус пандемияси туфайли тарихда биринчи марта ўтказилмаган эди.