«Лилль» футболчиси Ренато Санчес фаолиятини фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин, деб хабар беради todofichajes.com нашри. Манбада айтилишича, футболчига Каталониянинг «Барселона» клуби қизиқиш билдирмоқда.
24 ёшли футболчининг француз клуби билан шартномаси 2023 йилгача тузилган, бироқ «Лилль» президенти Оливер Летан ўзининг сўнгги баёнотларида, агар яхши таклиф тушса, футболчининг сотилишига қарши эмаслигини маълум қилган.
Маълум бўлишича, «Барса» қишда Португалия терма жамоаси футболчисини ижарага олиб, қишда 20 миллион еврога сотиб олиш таклифини билдирган. Франция клуби эса ушбу сўровни кўриб чиқишларини билдирган.