Сўнгги пайтларда можаролар тўрига ўралашиб қолган аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевез, ниҳоят манчестерликлар таркибида майдонга тушди.
Марказий лига кубоги учун ўтказилган баҳсда "Манчестер Сити"нинг иккинчи таркибида "Престон"га қарши майдонга тушган Тевез майдонда 45 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу ўйинда "Сити" ўринбосарлари 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлсаларда, футболчининг майдондаги ҳаракатлари жамоа мураббийарида яъши таассурот қолдирган, дейилади клуб расмий сайтида тарқатилган хабарларда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада жамоа мураббийлари ва мухлисларидан омма олдида узр сўраган Карлос Тевезни, жамоа бош мураббий Роберто Манчини ҳам кечирдим, дея баёнот берган ва уни яна жамоа таркибига қайтаришга ваъда берганди.
Италиялик мутахассис ҳужумчини жамоанинг ўринбосарлари сафида тўп суриб, жисмоний ҳолатини яхшилаб олишга умид қилмоқда.