Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Чехнинг фишкасига айланган каска! У қандай пайдо бўлган?

Баҳо:
+ | -

Яқинда 14 октабрь, пайшанба куни «Челси» ва «Арсенал» клубларининг собиқ  дарвозабони Петр Чехнинг фаолиятида бурилиш нуқтага сабаб бўлган  бахтсиз учрашувга 15 йил тўлди.

Чехиялик дарвозабоннинг «Челси»даги ажабтовур ҳикояси 2004 йилнинг ёзида Лондон клубига «Ренн»дан 7 млн фунт эвазига кўчиб келганида бошланган эди. Ўша пайтда Чех «кўклар» тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айланган. Карло Кудитсинининг мавсум олдидан олган жароҳати Чехни "Челси"да Жозе Моуриньонинг биринчи рақамли посбонига айлантирди, сўнгра кетма-кет иккита чемпионлик ва 2005 йилги «Олтин қўлқоп» совринлари ҳам Чехга насиб этди. У Премьер-лигадаги биринчи мавсумида 21 та қуруқ ўйин намойиш этди, бироқ...

Бироқ 2006 йил 14 октябргача ҳаммаси яхши кетаётган эди.

«Челси» АПЛ навбатдаги тури доирасида «Рединг» билан тўқнаш келади. Учрашувнинг нақ 17-сониясидаёқ даҳшатли воқеа юз берди. Чех жарима майдонига узоқдан узатилган зарбани ушлаб қолиш учун тўпга сакрайди. Тўпни биринчи бўлиб тепади ҳам. Аммо мезбонлар яримҳимоячиси Стивен Хант тўпга отилишда ўзини ушлаб қола олмай дарвозабонни тиззаси билан бошига зарба бериб юборади. Аввалига ҳамма нарса оддий тўқнашувга ўхшарди, лекин кейинчалик маълум бўлишича бу анча жиддий тус олган. Жароҳат дарвозабонга нафақат карьераси, балки ҳаётини ҳам йўқотишига сабаб бўлишига бир баҳя қолган.

Кучли тўқнашувдан сўнг Чех майсада деярли ҳаракатсиз ётарди ва шифокорлар майдонга чиқиб, унга биринчи ёрдам кўрсатишни бошладилар. Ҳакам Майк Райли дарвозабондан майдонни тарк этишни сўради, бу эса «Челси» мухлисларининг ғазабига сабаб бўлди. Чунки чалажон Петер майдонни тиз чўкканича, тўрт оёқлаб тарк этди. Беморни замбилда стенд остидаги хонага олиб кириб кетишди ва Кудитси лондонликлар дарвозаси постида пайдо бўлди.

Шундан сўнг Моуриньо ғазаб ўтига минди: «Ўйинчи атайлаб тиззасини чиқариб ҳужумга ўтган, у Чехнинг юзига атайлаб тегди. Бу ҳаракат барибир қизил карточкага лойиқ». Буни «Челси» маҳаллий шифокорларидан бири шундай ёдга олади: «Бу даҳшатли воқелик. Кимдир менга нима учун дарвозабоним тез ёрдам машинасини 30 дақиқа кутиши кераклигини тушунтириб бера оладими?» Ҳа бу айни ҳақиқат. Улар Чехни ечиниш хонасидан тик ҳолатда олиб кетишолмади. Посбон ногиронлар аравачасида кетишга мажбур бўлди.
Унга шифокорлар мия чайқалиши ва бош суягининг синиши ташхисини қўядилар. Шундан сўнг Петер зудлик билан нейрохирургия бўлимида операция қилинди.

Шифокорларнинг прогнозларига кўра, Чех камида бир йилдан сўнг ўз вазифасига қайтиши мумкин эди, лекин дарвозабон боши қаттиқ оғриганига қарамай, ўзида куч топди ва уч ойдан сал кўпроқ вақт ўтиб майдонга қайтди. У кейинчалик воқеани шундай эслайди: «Қайтишим мумкинлигини ҳеч ким билмас эди. Кўп саволлар йиғилди, бир неча  жавоблар мавжуд. Фаолиятимнинг охирига тайёргарлик кўришим мумкин. Бу мени кўп ҳодисаларга бошқача ёндашишга мажбур қилади. "А" режаси оддий эди: қайтиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қилиш. Бу менинг мақсадим, лекин "Б" режаси ҳам бор эди: агар мен қайтолмасам, энг ёмон ҳолатларга, азобларга тайёр туриш. Шундан кейин мен каска кийишга мажбур бўлдим. Машғулотларга қайтганимдан бир неча кун ўтгач, Моуриньо мендан аҳволимни сўради. Агар тайёр бўлмасам дам олишим мумкин. Лекин мен жароҳат олганимдан 105 кун ўтиб майдонга қайтдим, ўзимда куч топа олдим».

Чех «Челси» дарвозасини 2007 йил 20 январдан қўриқлашни бошлаган. Англия Премьер-лигасининг «Ливерпуль» билан ўйинида (0:2) у редебютини амалга оширади. Лекин ўшандан бери Чех майдонда фақат махсус ҳимоя каскасида пайдо бўлди. Бу уни такрорий жароҳатлардан ҳимоя қилди.

Бироқ бу ҳолат унга фаолиятида салбий тўсиқларга сабаб бўлмади.  Келажакда Чех «Челси» билан яна иккита чемпионликни қўлга киритади, Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ғолиб бўлади ва фаолиятини Лондоннинг бошқа клуби - «Арсенал»да давом эттиришга қарор қилди. Кейинчалик яна «аристократлар» сафига қайтади ва ҳозирда ўзини хоккейда синаб кўрмоқда. Ҳимоя каскаси эса дарвозабоннинг ўзига хос белгисига айланди ва унинг ҳаётини ўзгартирган учрашувни эсга солиб туради.

Киритилди: 08:00, 20.10.2021.
Ўқилди: 2546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.